https://sputniknews.uz/20240810/oliy-majlis-qonunchilik-palatasining-saylov-okruglari-45125171.html
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайлов округлари тузилди — батафсил
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайлов округлари тузилди — батафсил
Sputnik Ўзбекистон
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун 75 та бир мандатли сайлов округларини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
2024-08-10T16:59+0500
2024-08-10T16:59+0500
2024-08-10T16:59+0500
сиёсат
ўзбекистон
сайловлар
марказий сайлов комиссияси
сайлов кодекси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/0a/45124784_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_4c43ae2294bebafed1c96fdba6d45c79.jpg
TOШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун 75 та бир мандатли сайлов округларини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар берди.Бугун, 10 август куни Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.Шунингдек, мажлис кун тартибидаги сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширувчи эксперт гуруҳларини тузиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.Сайлов кодексининг 39-моддасига кўра, Марказий сайлов комиссияси имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширувчи Эксперт гуруҳини тузиши, Эксперт гуруҳи таркибига ички ишлар ва адлия органларининг мутахассислари, шунингдек фуқаролик жамияти институтлари вакиллари жалб этилиши мумкинлиги белгиланган.Шунга кўра, Марказий сайлов комиссияси томонидан имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширувчи 3 та эксперт гуруҳлари тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.Эслатиб ўтамиз, 26 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови кампаниясига старт берилди. Конституциянинг 128-моддаси ва Сайлов кодексининг 14, 36-моддаларига мувофиқ, сайловлар жорий йил 27 октябрь, якшанба куни ўтказилади.
https://sputniknews.uz/20240726/ozbekistonda-parlament-saylovi-44945088.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/0a/45124784_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_fc98c67d151ac1e7567214f8067b9109.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
олий мажлис қонунчилик палатаси сайлов округлари
олий мажлис қонунчилик палатаси сайлов округлари
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайлов округлари тузилди — батафсил
Бир мандатли сайлов округлари ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирлик доирасида улардаги сайловчилар сонидан келиб чиққан ҳолда тузилди.
TOШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун 75 та бир мандатли сайлов округларини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати
хабар берди. Бугун, 10 август куни Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.
Бир мандатли сайлов округлари ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирлик доирасида улардаги сайловчилар сонидан келиб чиққан ҳолда тузилди. Сайлов округларини тузиш бўйича Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тақдимномалари ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари “E-Saylov” ахборот тизими орқали қабул қилинди.
Шунингдек, мажлис кун тартибидаги сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширувчи эксперт гуруҳларини тузиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.
Сайлов кодексининг 39-моддасига кўра, Марказий сайлов комиссияси имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширувчи Эксперт гуруҳини тузиши, Эксперт гуруҳи таркибига ички ишлар ва адлия органларининг мутахассислари, шунингдек фуқаролик жамияти институтлари вакиллари жалб этилиши мумкинлиги белгиланган.
Шунга кўра, Марказий сайлов комиссияси томонидан имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширувчи 3 та эксперт гуруҳлари тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 26 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови кампаниясига старт берилди. Конституциянинг 128-моддаси ва Сайлов кодексининг 14, 36-моддаларига мувофиқ, сайловлар жорий йил 27 октябрь, якшанба куни
ўтказилади.