https://sputniknews.uz/20240808/uzbekistan-kazakhstan-loyihalar-45093343.html
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида қўшма лойиҳалар ишга тушди
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида қўшма лойиҳалар ишга тушди
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев Олмаотада Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Чирчиқда Жанубий Қозоғистон давлат университетининг филиалларини тантанали равишда очишди.
2024-08-08T17:59+0500
2024-08-08T17:59+0500
2024-08-08T17:59+0500
сиёсат
қозоғистон
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
қасим-жомарт тоқаев
отм
поезд қатнови
лойиҳа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/08/45093529_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_ecdce84d73f280dc48b40978ccac6f69.jpg
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари қўшма лойиҳаларни ишга тушириш маросимида иштирок этишди, дея хабар берди Ўзбекистон етакчиси матбуот хизмати.Икки томонлама музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Олмаотада Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Чирчиқда М.Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университетининг филиалларини тантанали равишда очишди.Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари "Сиань - Хорғос - Олмаота - Сариёғоч - Тошкент" йўналиши бўйича биринчи юк поездининг етиб келишига бағишланган маросимда ҳам иштирок этишди.Юк поезди Сиань шаҳридаги Қозоғистон-Хитой терминалидан "Хорғос" қуруқ портига йўл олди. У ерда контейнерлар қайта ортилди ва Қозоғистон темир йўллари бўйлаб "Сариёғоч" станцияси орқали сўнгги манзилга – "Тошкент" станциясига жўнатилди.Контейнер поезди рекорд даражада 5 кун ичида 4486 км масофани босиб ўтди.Маълумот учун, ўтган йили мамлакатлар ўртасида ташилган юк ҳажми 31 миллион тоннадан ортиқни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 17,2 фоизга ўсди.
https://sputniknews.uz/20240808/mirziyoev-toqaev-tor-doira-uchrashuv-45089646.html
қозоғистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/08/45093529_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_00f8b7f151106d2e641189322407f21e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев қасим-жомарт тоқаев олмаота
шавкат мирзиёев қасим-жомарт тоқаев олмаота
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида қўшма лойиҳалар ишга тушди
Икки томонлама музокаралар якунида қўшма лойиҳаларни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари қўшма лойиҳаларни ишга тушириш маросимида иштирок этишди, дея хабар берди Ўзбекистон етакчиси
матбуот хизмати. Икки томонлама музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Олмаотада Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Чирчиқда М.Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университетининг филиалларини тантанали равишда очишди.
“Ўзбек ва қозоқ олийгоҳлари филиалларининг ўзаро очилиши икки қардош мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг жадал ривожланаётганидан яна бир далолат бўлди. Мазкур таълим муассасаларида талаб юқори бўлган техник йўналишлар бўйича малакали кадрлар тайёрланади”, — дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари "Сиань - Хорғос - Олмаота - Сариёғоч - Тошкент" йўналиши бўйича биринчи юк поездининг етиб келишига бағишланган маросимда ҳам иштирок этишди.
Юк поезди Сиань шаҳридаги Қозоғистон-Хитой терминалидан "Хорғос" қуруқ портига йўл олди. У ерда контейнерлар қайта ортилди ва Қозоғистон темир йўллари бўйлаб "Сариёғоч" станцияси орқали сўнгги манзилга – "Тошкент" станциясига жўнатилди.
Контейнер поезди рекорд даражада 5 кун ичида 4486 км масофани босиб ўтди.
“Ушбу йўналиш юк ташиш вақтини қисқартириб, савдо ҳажмини оширишга кучли туртки беради”, — дея қайд этилган хабарда.
Маълумот учун, ўтган йили мамлакатлар ўртасида ташилган юк ҳажми 31 миллион тоннадан ортиқни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 17,2 фоизга ўсди.