Мирзиёев ва Тоқаевнинг тор доирадаги учрашуви: нималарга келишиб олинди?

© Пресс-служба президента УзбекистанаВ резиденции "Акорда" состоялась встреча Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева и Президента Республики Казахстан Касым-Жомарта Токаева в узком составе.
В резиденции Акорда состоялась встреча Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева и Президента Республики Казахстан Касым-Жомарта Токаева в узком составе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2024
Oбуна бўлиш
Ҳукуматларга товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш бўйича алоҳида дастур қабул қилиш топширилди.
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Оқўрда қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар берди Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати.
Суҳбат аввалида Ўзбекистон етакчиси ушбу давлат ташрифи тарихий аҳамиятга эга экани, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қаратилганини таъкидлади.
Ташриф арафасида Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, бизнес форуми ва қатор маданий тадбирлар муваффақиятли ўтказилгани мамнуният билан қайд этилди. 2034 йилга қадар стратегик шериклик ва иттифоқчилик дастури тайёрланди, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари раислигидаги кенгаш ташкил этилмоқда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВ резиденции "Акорда" состоялась встреча Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева и Президента Республики Казахстан Касым-Жомарта Токаева в узком составе.
В резиденции Акорда состоялась встреча Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева и Президента Республики Казахстан Касым-Жомарта Токаева в узком составе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2024
В резиденции "Акорда" состоялась встреча Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева и Президента Республики Казахстан Касым-Жомарта Токаева в узком составе.
“Парламентлар, ҳукуматлар, ташқи сиёсий ва тармоқ идоралари даражасидаги мулоқотлар натижадорлигини ошириш, халқаро ва минтақавий майдонлар, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Жаҳон савдо ташкилоти, минтақа давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари, "Марказий Осиё плюс" форматлари доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш зарурлиги қайд этилди”, — дейилади хабарда.
Ёшлар сиёсати ва ахборот майдонини шакллантириш соҳасида яқин ҳамкорликни ривожлантириш зарурлиги айтилиб, бу йўналишда комплекс ҳамкорлик дастурини тайёрлашга келишиб олинди.
Икки мамлакат парламентлари палаталари иштирокида Парламентлараро форум ташкил этилиши қўллаб-қувватланди.

“Ҳукуматларга ой якунига қадар товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш бўйича алоҳида дастур қабул қилиш топширилди”, - дейилади хабарда.

Саноат кооперациясини ривожлантириш мақсадида жорий саммитга қадар умумий қиймати 7 миллиард долларлик янги битим ва шартномалар портфели ишлаб чиқилди. Улар орасида энергетика, транспорт ва логистика, металлургия, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларида, шунингдек, ҳудудлар ўртасидаги лойиҳалар бор.
Учрашувда қуйидагиларга келишиб олинди:
Сирдарё вилоятида Халқаро саноат кооперацияси маркази қурилишини жадаллаштириш ва у ерда корхоналарни жойлаштириш;
Йирик лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этиш масаласи ўрганиш;
Транзит юк ташиш учун қулай шароитларни таъминлаш, қўшма логистика мажмуаларини қуриш, икки мамлакат ўртасида автомобиль ва темир йўл йўналишларини ривожлантириш масалалари кўриб чиқиш;
Ҳудудлар форумини икки Ҳудудлар раҳбарлари кенгашига айлантириш ва унинг биринчи йиғилишини жорий йилнинг кузида Самарқандда ўтказиш.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 7-9 август кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлиб турибди.
Қозоғистон ва Ўзбекистон 7 миллиард долларлик сармоявий лойиҳалар ва савдо шартномаларини амалга оширишга келишиб олди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон 7 млрд долларлик лойиҳалар ва савдо шартномаларини амалга оширади
Янгиликлар лентаси
0