Марказий Осиё давлатлари энергетика вазирлари учрашди — қандай келишувга эришилди?

© Министерство энергетики республики КазахстанОстонада Марказий Осиё давлатлари энергетика вазирларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Остонада Марказий Осиё давлатлари энергетика вазирларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2024
Oбуна бўлиш
Қозоғистон энергетика вазирлиги Марказий Осиё мамлакатлари учун энергетика соҳасидаги рискларни прогноз қилиш механизмларини ишлаб чиқишни таклиф қилди.
TOШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Остонада Марказий Осиё давлатлари энергетика вазирларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар берди Қозоғистон Энергетика вазирлиги.
Учрашувни очар экан, Қозоғистон энергетика вазири Алмасадам Саткалиев энергетика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги мавжуд алоқаларни мустаҳкамлаш борасида улкан салоҳият мавжудлигини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Марказий Осиё мамлакатлари дуч келаётган муаммолар қаторида энергия ресурслари етказиб бериш барқарорлигининг глобал бузилиши, нефт ва газ нархларининг ўзгариши ва бошқа омиллар ҳам бор.
© Министерство энергетики республики КазахстанОстонада Марказий Осиё давлатлари энергетика вазирларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди
В Астане во вторник состоялась первая встреча министров энергетики государств Центральной Азии.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.08.2024
Остонада Марказий Осиё давлатлари энергетика вазирларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди

“Ишончли энергия таъминотини таъминлаш учун ушбу муаммоларни прогноз қилиш ва бошқариш механизмларини ишлаб чиқиш, шунингдек, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур, – деди Саткалиев.

Шунингдек, у ўз ҳамкасбларини энергия ресурслари савдоси имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, кам углеродли секторни ривожлантириш, углерод нейтраллигига эришиш ва энергияга босқичма-босқич ўтишни йўлга қўйиш орқали ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга чақирди.
Унинг сўзларига кўра, газ соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ҳам ўрганилиши керак.
Озарбайжон Энергетика вазирлиги раҳбари ўринбосари маълум қилишича, яшил энергияни Европага экспорт қилиш учун Бокуда қўшма корхона ташкил этилади. Қайд этилишича, Озарбайжон ҳудудидан ўтувчи экспорт йўлаклари яшил энергияни Марказий Осиё давлатларидан Европага ўтказиш учун кенг истиқболларни очади. Ушбу йўлакларга чиқиш Марказий Осиё мамлакатларига электр энергиясини экспорт қилиш бозорларини диверсификация қилишни таъминлаши мумкин.
Учрашув якунлари бўйича Марказий Осиё энергетика идоралари раҳбарлари мамлакатлар ўртасидаги барча муҳим йўналишлар бўйича келгусидаги муваффақиятли ҳамкорлик учун асос бўладиган коммюникени имзолашди.
Тошкентда Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон энергетика вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.05.2024
Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон энергия тизимларини бирлаштиришга келишиб олди
Янгиликлар лентаси
0