Новосибирскда Ўзбекистон-Россия бизнес-форуми ўтказилиши кутилмоқда

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишФлаг России и Узбекистана, архивное фото
Флаг России и Узбекистана, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2024
Oбуна бўлиш
Шу йилнинг куз ойида Новосибирскда Ўзбекистон-Россия бизнес-форуми ўтказилиши режалаштирилган.
TOШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Шу йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Новосибирскда Ўзбекистон-Россия форуми ўтказилиши режалаштирилган, дея хабар берди "Дунё" АА.
Ўзбекистон бош консули Аслам Акбаров Новосибирск шаҳар Савдо-саноат палатаси президенти Юрий Бернадский билан учрашди.
Россия томони Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари билан бевосита ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишдан манфаатдор эканлигини билдирди.
“Шу муносабат билан 2024 йил сентябрь-октябрь ойларида Новосибирск шаҳрида етакчи ишлаб чиқарувчилар ва Савдо-саноат палаталари экспертлари иштирокида Ўзбекистон-Россия форумини ташкил этиш имкониятларини илгари сурди”, — дейилади хабарда.
Новосибирск Савдо-саноат палатаси раҳбари, шунингдек, Ўзбекистондан мева-сабзавот экспортини ошириш Россиянинг ушбу минтақаси учун муҳим роль ўйнашини алоҳида таъкидлади. Қайд этилишича, ушбу масала Новосибирскда ўтказилиши режалаштирилган форум давомида ҳам кўриб чиқилади.
Ўзбекистонда ташкил этилган эркин иқтисодий зоналар негизида савдо-саноат ҳамкорлигини ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжудлиги айтиб ўтилди.
Қайд этилишича, Новосибирск вилоятида 60 та ўзбек-рус қўшма корхонаси бор. "Чирчиқ" технопаркида "Здравмедтеч" компанияси ишлаб чиқариш майдончаси очилган.
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерациясининг 89 та субъектидан жами 78 таси Ўзбекистон ҳудудлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларига эга. Россия Федерацияси раҳбари Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида Россия Ўзбекистоннинг асосий бизнес ҳамкорларидан бири эканини эслатиб, ўтган йил якунларига кўра, мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 10 миллиард долларга ошганини қайд этган эди.
Сўнгги етти йилда Ўзбекистоннинг Россия билан товар айирбошлаш ҳажми 2,5 баробар ошди. Энг муҳими, ўзаро етказиб бериш таркиби, биринчи навбатда, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ҳисобига сифат жиҳатидан ўзгармоқда. Бу жараёнда вилоятлар, жумладан, Ўзбекистоннинг асосий ҳамкорлари – Москва ва Санкт-Петербург шаҳарлари, Татаристон, Москва, Ленинград, Новосибирск, Астрахан, Иваново, Челябинск вилоятлари, Краснодар, Перм ўлкаси, Бошқирдистон ва бошқалар фаол иштирок этмоқда.
Делегация Узбекского агентства по техническому регулированию ознакомилась с практической деятельностью Росстандарта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2024
Россия Ўзбекистонга метрологик ускуналар етказиб беради — тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0