https://sputniknews.uz/20240729/russia-uzbekistan-metrologiya-uskuna-44977080.html
Россия Ўзбекистонга метрологик ускуналар етказиб беради — тафсилотлар
Россия Ўзбекистонга метрологик ускуналар етказиб беради — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда Россия техник тартибга солиш агентлиги ва метрология федерал агентлиги ўртасида ҳамкорлик ҳужжати... 29.07.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-07-29T15:31+0500
2024-07-29T15:31+0500
2024-07-29T15:31+0500
жамият
ўзбекистон
россия
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/1d/44977224_0:19:1000:582_1920x0_80_0_0_12a38ee501b1b4598781b6931b6b8162.jpg
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Россия Ўзбекистонга метрология соҳасида қўлланиладиган ўлчов ускуналарини етказиб беради. Бу ҳақда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги маълум қилди.Москвада Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори Акмал Жуманазаров Россия техник тартибга солиш агентлиги ва метрология федерал агентлиги раҳбари Антон Шалаев ва унинг тизим ташкилотлари раҳбарлари билан учрашди.Томонлар техник тартибга солиш, стандартлаштириш ва метрология соҳасида олиб борилаётган ишлар, соҳага рақамлаштириш тизимини жорий этиш, техник қўмиталар фаолияти самарадорлигини ошириш масалаларини кўриб чиқишди.Қуйидаги масалалар ҳам муҳокама этилди:Шунингдек, делегация аъзолари Россия тажрибасини ҳам ўрганиш мақсадида Росстандартнинг қуйи ташкилотларига ҳам ташриф буюришди.Эслатиб ўтамиз, битим жорий йилнинг май ойида Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида имзоланган эди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/1d/44977224_100:0:900:600_1920x0_80_0_0_ef3da91074fac26d8e17bcbf971ab9e2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, россия, ҳамкорлик
жамият, ўзбекистон, россия, ҳамкорлик
Россия Ўзбекистонга метрологик ускуналар етказиб беради — тафсилотлар
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда Россия техник тартибга солиш агентлиги ва метрология федерал агентлиги ўртасида ҳамкорлик ҳужжати имзоланди.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Россия Ўзбекистонга метрология соҳасида қўлланиладиган ўлчов ускуналарини етказиб беради. Бу ҳақда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
маълум қилди. Москвада Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори Акмал Жуманазаров Россия техник тартибга солиш агентлиги ва метрология федерал агентлиги раҳбари Антон Шалаев ва унинг тизим ташкилотлари раҳбарлари билан учрашди.
Томонлар техник тартибга солиш, стандартлаштириш ва метрология соҳасида олиб борилаётган ишлар, соҳага рақамлаштириш тизимини жорий этиш, техник қўмиталар фаолияти самарадорлигини ошириш масалаларини кўриб чиқишди.
“Учрашув натижасига кўра, Ўзбекистонга метрология соҳасида техник кўмак кўрсатиш тўғрисида ҳукуматлараро битим доирасида келишилган рўйхатга мувофиқ ускуналар етказиб бериш жадвали имзоланди”, — дейилади хабарда.
Қуйидаги масалалар ҳам муҳокама этилди:
Россия ва Ўзбекистон техник қўмиталари ҳамда лабораториялари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш;
Халқаро электротехник комиссияси мувофиқликни баҳолаш тизимида иштирок этиш;
стандартларни сақлаш ва тарқатиш;
энг яхши стандартчи кўрик танловини ўтказиш;
калбрлаш ва метрология хизматларини ташкил этиш.
Шунингдек, делегация аъзолари Россия тажрибасини ҳам ўрганиш мақсадида Росстандартнинг қуйи ташкилотларига ҳам ташриф буюришди.
Эслатиб ўтамиз, битим жорий йилнинг май ойида Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида
имзоланган эди.