TOШКЕНТ, 1 август — Sputnik. Ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Абдумалик Халоков Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги дебют жангларини ўтказиб, ишончли ғалабага эришишди. Шундай қилиб, бокс бўйича жаҳон чемпиони Мўйдинхўжаев Олимпия ўйинларидаги дебют жангини муваффақиятли ўтказди. Энди Мўйдинхўжаев 3 август куни Макан Траоре (Франция) ва Николай Тертерян (Дания) жуфтлиги ғолиби билан ярим финал йўлланмаси учун жанг қилади.Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдумалик Халоков (-57 кг) ҳам иштирокини ғалаба билан бошлади. Энди у ярим финал йўлланмаси учун Маҳмуд Сабирхан (Қозоғистон) ва Хосе Куилес (Испания) жуфтлигининг ғолиби билан беллашади.
Шундай қилиб, бокс бўйича жаҳон чемпиони Мўйдинхўжаев Олимпия ўйинларидаги дебют жангини муваффақиятли ўтказди.
“Мисрлик Омар Элавадига қарши рингга кўтарилган юртдошимиз ўзининг кучли ва аниқ зарбалари қаршисида рақибини ожиз қолдирди”, — дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Энди Мўйдинхўжаев 3 август куни Макан Траоре (Франция) ва Николай Тертерян (Дания) жуфтлиги ғолиби билан ярим финал йўлланмаси учун жанг қилади.