https://sputniknews.uz/20240731/olimpiya-dosmatov-habibullaev-turdibekova-boks-44995179.html
Олимпия ўйинлари: Дўсматов, Ҳабибуллаев ва Турдибекова бокс баҳсларини омадли бошлашди
Олимпия ўйинлари: Дўсматов, Ҳабибуллаев ва Турдибекова бокс баҳсларини омадли бошлашди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик боксчилар Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг тўртинчи кунида муваффақиятли иштирок этишади. 31.07.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-07-31T13:00+0500
2024-07-31T13:00+0500
2024-07-31T13:00+0500
спорт
ўзбекистон
париж олимпиадаси
бокс
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/1f/44994765_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_ab92277287d74402180aa9299570553f.jpg
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этаётган ўзбекистонлик боксчилар Ҳасанбой Дўсматов, Тўрабек Ҳабибуллаев ва Ситора Турдибекова баҳсларни омадли бошлашди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси таркибидаги энг ёш спортчи Тўрабек Ҳабибуллаев Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги дастлабки баҳсида Олимпиада совриндорини мағлуб этди.Шунингдек, бокс бўйича Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳам иккинчи чемпионлик сари юришини бошлади.Энди у 2 август куни чорак финал жангини ўтказади.Қолаверса, бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Ситора Турдибекова (-57 кг) ҳам илк жангни муваффақиятли ўтказди.Конго Демократик Республикаси вакиласи Марселат Сакоби билан тўқнаш келган ҳамюртимиз ишончли тарзда ғалабани ўз фойдасига ҳал қила олди ва иккинчи давра иштирокчисига айланди. Энди у 2 август куни икки карра жаҳон чемпиони, Ю-Тинг Линга қарши чорак финал йўлланмаси учун жанг қилади.
https://sputniknews.uz/20240730/olimpiya-bahodir-jalolov-chempion-44981671.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/1f/44994765_0:0:1038:778_1920x0_80_0_0_e14d1b74ee76e8bafa5500cb25784f77.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, ўзбекистон, париж олимпиадаси, бокс
спорт, ўзбекистон, париж олимпиадаси, бокс
Олимпия ўйинлари: Дўсматов, Ҳабибуллаев ва Турдибекова бокс баҳсларини омадли бошлашди
Ўзбекистонлик боксчилар Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг тўртинчи кунида муваффақиятли иштирок этишади.
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этаётган ўзбекистонлик боксчилар Ҳасанбой Дўсматов, Тўрабек Ҳабибуллаев ва Ситора Турдибекова баҳсларни омадли бошлашди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси
хабар берди. Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси таркибидаги энг ёш спортчи Тўрабек Ҳабибуллаев Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги дастлабки баҳсида Олимпиада совриндорини мағлуб этди.
“20 ёшли чинозлик боксчимиз дебют жангида Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари совриндори, филиппинлик Эймуир Марсиални мусобақадан чиқариб юборишга эришди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, бокс бўйича Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳам иккинчи чемпионлик сари юришини бошлади.
"Бокс оламида "Профессор" номи билан машҳур бўлган ҳамюртимиз илк босқичда пуэрто-риколик 18 ёшли Хуан Лопесга қарши жанг ўтказиб, яққол устунлик билан ғалабага эришди”, — дея қайд этилган хабарда.
Энди у 2 август куни чорак финал жангини ўтказади.
Қолаверса, бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Ситора Турдибекова (-57 кг) ҳам илк жангни муваффақиятли ўтказди.
Конго Демократик Республикаси вакиласи Марселат Сакоби билан тўқнаш келган ҳамюртимиз ишончли тарзда ғалабани ўз фойдасига ҳал қила олди ва иккинчи давра иштирокчисига айланди. Энди у 2 август куни икки карра жаҳон чемпиони, Ю-Тинг Линга қарши чорак финал йўлланмаси учун жанг қилади.