Ҳания ўлдирилиши ортидан АҚШ ва ЕИ шошилинч музокаралар ўтказди — ОАВ

© AFP 2023 / John ThysФлаги США и ЕС. Архивное фото
Флаги США и ЕС. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2024
Oбуна бўлиш
FT: АҚШ ва Европа Иттифоқи дипломатлари Ҳания ўлдирилишидан кейин шошилинч музокаралар ўтказди.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. АҚШ ва Европа Иттифоқи дипломатлари Яқин Шарқда Фаластиннинг ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания ўлдирилиши ортидан кенг кўламли уруш хавфининг олдини олиш учун шошилинч музокаралар ўтказди. Бу ҳақда "Financial Times" манбаларига таяниб хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“АҚШ ва Европа Иттифоқи дипломатлари бутун Яқин Шарқ бўйлаб шошилинч музокаралар олиб бормоқда, кенг кўламли минтақавий уруш хавфининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда”, — дейилади нашрда.
Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари ўринбосари Энрике Мора чоршанба куни Теҳронда расмийлар билан, Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг Яқин Шарқ бўйича координатори Бретт Макгурк Саудия Арабистонида музокаралар ўтказгани айтилди.
Манбаларга кўра, музокаралар Теҳронни Исроилга жавоб бермаслик ёки рамзий ҳаракатлар қилишга кўндириш бўлган.
“Кечадан бери ҳамма Теҳронга жавоб бермаслик ва ўзини тутиб туриш учун босим ўтказмоқда”, — дея исмини ошкор этмаган Ғарб дипломатининг сўзларини келтиради нашр.
Чоршанба куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ҳаракатнинг сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания Эроннинг янги президенти инаугурациясида иштирок этиш учун келган Теҳрондаги қароргоҳига Исроил томонидан уюштирилган зарба натижасида ҳалок бўлганини эълон қилди. ҲАМАС ҳаракати расмий баёнотида сиёсий бюро раҳбарининг ўлимини тан олиб, воқеада Исроилни айблади. Ҳаракатнинг билдиришича, ҳужумлар Ҳания Эроннинг янги президентининг инаугурация маросимида иштирок этганидан кейин содир бўлган.
Здание Министерства иностранных дел РФ в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2024
Россия ТИВ ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбарининг ўлимини сиёсий қотиллик деб атади
Янгиликлар лентаси
0