ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания Теҳронда ўлдирилди

© РИА Новости / AP Photo / Adel HanaГлава политбюро ХАМАС Исмаил Хания
Глава политбюро ХАМАС Исмаил Хания - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2024
Oбуна бўлиш
Фаластин ҳаракати Ҳаниянинг ўлимини тасдиқлади.
TOШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания Эрон пойтахти Теҳрондаги қароргоҳига уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Mehr" агентлиги Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси баёнотига таяниб хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Фаластин қаршилик ҳаракати ҲАМАСнинг сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания Теҳронда шаҳид бўлиб вафот этди”, — дейилади баёнотда.
Агентлик маълумотларига кўра, ҳужумда Ҳаниянинг қўриқчиларидан бири ҳам ҳалок бўлган. Воқеа сабаблари ўрганилмоқда.
ҲАМАС ҳаракати расмий баёнотида Сиёсий бюро раҳбарининг ўлимини тан олиб, воқеада Исроилни айблади. Ҳаракатнинг билдиришича, ҳужумлар Ҳания Эроннинг янги президентининг инаугурация маросимида иштирок этганидан кейин содир бўлган.
Янгиликлар лентаси
0