Мирзиёев Малайзия бош вазири билан қўнғироқлашди – муҳокама этилган масалалар

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2024
Oбуна бўлиш
Суҳбат давомида икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари, шу жумладан, Иброҳимнинг жорий йил май ойида Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган келишувларнинг бажарилиши кўриб чиқилди.
Парламентлараро, ҳукуматлараро, ишбилармонлик алоқалари сезиларли фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. 29 май куни Путражая шаҳрида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши самарали ўтказилди. Ўзбекистон-Малайзия ишбилармонлар кенгаши тузилди.
Саноат, "яшил" энергетика, нефть-кимё, электротехника ва бошқа тармоқларда етакчи компанияларнинг кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Гуманитар алмашинув ва зиёрат туризми бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар, шунингдек, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, Анвар Иброҳимнинг Ўзбекистонга ташрифи давомида икки давлат ўртасида Кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнот имзоланган эди.
 В Ташкенте открылась первая международная ювелирная выставка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2024
Малайзия Ўзбекистонда заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришга қизиқмоқда
Янгиликлар лентаси
0