https://sputniknews.uz/20240630/malaysia-uzbekistan-zargarlik-ishlab-chiqarish-44599043.html
Малайзия Ўзбекистонда заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришга қизиқмоқда
Малайзия Ўзбекистонда заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришга қизиқмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Малайзия Ўзбекистонда олтин қазиб олиш бўйича геология қидирув ишларида иштирок этиш ниятини билдирди.
2024-06-30T15:14+0500
2024-06-30T15:14+0500
2024-06-30T15:14+0500
иқтисод
ўзбекистон
малайзия
заргарлик буюмлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/1a/35373543_0:482:2730:2018_1920x0_80_0_0_ed1fa798cb9748886b09c99ecc7dfe80.jpg
TOШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Малайзия компанияси Ўзбекистонда олтинни қайта ишлаш ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди "Дунё" АА. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг "Public Gold Group" компанияси асосчиси ва бош директори Луис Чун Хау билан учрашди. Мулоқот чоғида Чин Хау малайзия компанияси томонидан ишлаб чиқарилган олтин маҳсулотлари шоу-руми, ноодатий дизайнларда ишланган заргарлик буюмлари намуналари билан таништирди ҳамда компания ривожланиш тарихи, фаолият турлари тўғрисида тақдимот қилди. Энди заргарлик учун қимматбаҳо тошларни олиб киришда солиқ тўланмайдиШунингдек, Чин Хау Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида компания ўз бренди остида олтин ва қимматбаҳо металл буюмлари савдо нуқталарини барпо этиш тўғрисидаги таклиф катта қизиқиш уйғотаётганлигини маълум қилди. Учрашувда келгуси ойда компания раҳбарияти ва мутахассисларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга келишилди.Қимматбаҳо металларни сотиб олиш тартибига қўшимчалар киритилди — тафсилотлар
https://sputniknews.uz/20240325/mamlakat-100-tonna-oltin-mirziyoev-43133834.html
ўзбекистон
малайзия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/1a/35373543_263:430:2217:1896_1920x0_80_0_0_ae19308c35d307775bc74f4bcb39f060.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
малайзия ўзбекистон олтин қазиб олиш геология қидирув ишлари
малайзия ўзбекистон олтин қазиб олиш геология қидирув ишлари
Малайзия Ўзбекистонда заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришга қизиқмоқда
Малайзия Ўзбекистонда олтин қазиб олиш бўйича геология қидирув ишларида иштирок этиш ниятини билдирди.
TOШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Малайзия компанияси Ўзбекистонда олтинни қайта ишлаш ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди
"Дунё" АА. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг "Public Gold Group" компанияси асосчиси ва бош директори Луис Чун Хау билан учрашди.
Мулоқот чоғида Чин Хау малайзия компанияси томонидан ишлаб чиқарилган олтин маҳсулотлари шоу-руми, ноодатий дизайнларда ишланган заргарлик буюмлари намуналари билан таништирди ҳамда компания ривожланиш тарихи, фаолият турлари тўғрисида тақдимот қилди.
“Малайзия компанияси тажрибасидан келиб чиқиб, хориж томон билан Ўзбекистонда олтин қазиб олиш бўйича геология қидирув ишларида иштирок этиш, олтиндан заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва тайёр маҳсулотларни сотиш ва экспорт қилиш лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқишга келишилди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Чин Хау Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида компания ўз бренди остида олтин ва қимматбаҳо металл буюмлари савдо нуқталарини барпо этиш тўғрисидаги таклиф катта қизиқиш уйғотаётганлигини маълум қилди.
Учрашувда келгуси ойда компания раҳбарияти ва мутахассисларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга келишилди.