БРИКС Ғарб монополиясига қарши чиқмоқда — Гананинг собиқ президенти

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишСаммит БРИКС в ЮАР.
Саммит БРИКС в ЮАР. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2024
Oбуна бўлиш
Гананинг собиқ президенти Маҳама БРИКСни Ғарб монополиясига фойдали мувозанат деб атади.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. БРИКС ташкилоти Ғарбнинг Африкадаги монополиясига фойдали мувозанатдир. Бу ҳақда Гананинг собиқ президенти Жон Драмани Маҳама РИА Новостига маълум қилди.
"Дунёда ўсишнинг бир қутби бўлмаслиги керак, уларнинг бир нечтаси бўлиши керак, мен ҳатто бизда учта ёки тўртта бўлишини истардим. Бу дунёнинг ҳар бир қисми инсоният фаровонлиги ва ривожланиши учун ўсиш қутби бўлиши керак, шунинг учун мен Ғарбнинг ривожланиш ва фаровонлик монополияси сайёра учун яхши нарса деб ўйламайман ", — деди Маҳама.
“БРИКС – бу ҳам мувозанатдир. Булар ресурсларни бирлаштиришга қарор қилган ривожланаётган давлатлар. Бу эса Африкада бизга фойда келтиради, чунки кўп томонлама ва икки томонлама ёрдамнинг бир манбаси ўрнига бизда иккита манба бор”, — таъкидлади у.
Маҳаманинг фикрича, БРИКС мамлакатлари фаровонликка эришмоқда ва уларга “тақлид қилиш мумкин”. БРИКС ривожланиши бутун дунё учун ижобий ҳодиса, дея қайд этди у.
Рабочая поездка президента Владимира Путина в Санкт-Петербург - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.07.2024
БРИКСга қизиқиш билдирган барча давлатлар билан ҳамкорликни кучайтиришга тайёрмиз — Путин
Янгиликлар лентаси
0