https://sputniknews.uz/20240711/russia-brics-sharoitlar-putin-44767831.html
БРИКСга қизиқиш билдирган барча давлатлар билан ҳамкорликни кучайтиришга тайёрмиз — Путин
БРИКСга қизиқиш билдирган барча давлатлар билан ҳамкорликни кучайтиришга тайёрмиз — Путин
Sputnik Ўзбекистон
Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган БРИКС парламент форумида нутқ сўзлади.
2024-07-11T18:00+0500
2024-07-11T18:00+0500
2024-07-11T18:00+0500
дунё янгиликлари
дунёда
россия
владимир путин
брикс (brics)
ғарб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/0b/44768005_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_ee550bd2065d7944d03c0e94b2c05441.jpg
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш ва демократияга таяниш БРИКС мамлакатлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тамойилларидир. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган БРИКС парламент форумида маълум қилди.Давлат раҳбари БРИКС тамойиллари бирлашманинг барча иштирокчиларига яқин ва тушунарли эканлигини қўшимча қилди.Россиянинг БРИКСга раислигидан мақсад бирлашманинг барча аъзолари ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишдир, деди Владимир Путин.Унинг сўзларига кўра, БРИКСга аъзо давлатлар ва бошқа ривожланаётган мамлакатларнинг саъй-ҳаракатлари “олтин миллиард” деб аталувчи штатларнинг ҳукмрон элитаси томонидан қаттиқ қаршиликка дуч келмоқда.Россия БРИКСнинг янги аъзоларининг бирлашиш механизмларига самарали қўшилишини таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширмоқда.“Ҳа, БРИКСнинг ҳали ўзининг институционаллашган парламент тузилмаси йўқ, лекин келажакда бу ғоя албатта амалга ошишига ишонаман”, - деди Россия раҳбари.Ғарб ҳар бир вазият учун қоидаларни мустамлакачиликнинг энг яхши анъаналарига кўра, ўзини мустамлака деб ҳисоблайдиганлар манфаати учун ёзади, деди Путин.Путин бундай ҳаракатларни қонуний халқаро ҳуқуқни алмаштиришга яққол уриниш ва якуний ҳақиқатга монополия яратишга уриниш деб атади.Унинг сўзларига кўра, савдо ва сармояда миллий валюталар улушини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.“Савдо ва инвестицияларда миллий валюталар улушини оширишга, хавфсиз ва ишончли молиявий воситалар ҳамда ўзаро ҳисоб-китоб механизмларини ривожлантиришга катта эътибор қаратамиз”, дея қайд этди Путин.
https://sputniknews.uz/20240711/briks-qutb-dunyo-valentina-matvienko-44766644.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/0b/44768005_76:0:2807:2048_1920x0_80_0_0_fb1d9bcee47cdec2f9afe3d7a377ba5a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия президенти владимир путин санкт-петербург ббрикс парламент форуми
россия президенти владимир путин санкт-петербург ббрикс парламент форуми
БРИКСга қизиқиш билдирган барча давлатлар билан ҳамкорликни кучайтиришга тайёрмиз — Путин
Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган БРИКС парламент форумида нутқ сўзлади.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш ва демократияга таяниш БРИКС мамлакатлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тамойилларидир. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган БРИКС парламент форумида маълум қилди.
“Ушбу форумнинг “Адолатли глобал ривожланиш ва хавфсизлик учун кўп томонлама муносабатларни мустаҳкамлашда парламентларнинг роли” мавзуси жуда муҳим. Бугунги кунда сайёрамизда содир бўлаётган глобал, туб ўзгаришларнинг моҳиятини таъкидлайди. Сизнинг очиқ муҳокамаларингиз ва халқ вакиллари ўртасидаги тўғридан-тўғри суҳбатларингиз ташкилотимиз фалсафасининг ўзига, дунёқараш тамойилларига тўлиқ мос келади — бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш, халқаро муносабатларда демократия, суверенитетни ҳурмат қилиш, ҳар кимнинг индивидуал ривожланиш ҳуқуқига таянади", — дея қайд этди Путин.
Давлат раҳбари БРИКС тамойиллари бирлашманинг барча иштирокчиларига яқин ва тушунарли эканлигини қўшимча қилди.
Россиянинг БРИКСга раислигидан мақсад бирлашманинг барча аъзолари ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишдир, деди Владимир Путин.
“Бугунги кунда парламент мулоқоти, жумладан, БРИКС доирасидаги мулоқот ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ. Зеро, сиз халқларингиз манфаатларининг намояндаси, уларнинг сиёсий ва миллий иродаси намояндаси сифатида сайёрамиздаги миллионлаб, муболағасиз миллиардлаб инсонларнинг чинакам талаби, кайфияти ва эҳтиёжларини кескин ҳис этасиз”, — дея қайд этди у.
Унинг сўзларига кўра, БРИКСга аъзо давлатлар ва бошқа ривожланаётган мамлакатларнинг саъй-ҳаракатлари “олтин миллиард” деб аталувчи штатларнинг ҳукмрон элитаси томонидан қаттиқ қаршиликка дуч келмоқда.
Россия БРИКСнинг янги аъзоларининг бирлашиш механизмларига самарали қўшилишини таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширмоқда.
“Жорий йилдан бошлаб бирлашма иштирокчилари сони 10 тага етди. Ҳар бир давлат ўзига хос бўлиб, қадимий маданият ва анъаналарга эга, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожланишнинг ўзига хос моделини амалга оширади. Россия эса бирлашманинг янги аъзолари унинг барча кўп тармоқли механизмларига самарали интеграциялашувини таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширмоқда”, — деди Путин.
“Ҳа, БРИКСнинг ҳали ўзининг институционаллашган парламент тузилмаси йўқ, лекин келажакда бу ғоя албатта амалга ошишига ишонаман”, - деди Россия раҳбари.
Ғарб ҳар бир вазият учун қоидаларни мустамлакачиликнинг энг яхши анъаналарига кўра, ўзини мустамлака деб ҳисоблайдиганлар манфаати учун ёзади, деди Путин.
"("Олтин миллиард" давлатлари - таҳр.), тарихий мантиққа зид ва кўпинча ҳатто ўз халқларининг узоқ муддатли манфаатларига зарар етказадиган ҳолда, улар ҳеч ким кўрмаган, ҳеч ким муҳокама қилмаган ва ҳеч қачон қабул қилмаган қоидаларига маълум бир тартибни ўрнатишга интилади. Бундай қоидалар ҳар сафар, ҳар бир вазият учун, ўзини истисно деб ҳисоблайдиган ва ўз хоҳиш-иродасини бошқаларга айтиш ҳуқуқига эга бўлганларнинг манфаатларини кўзлаб янгидан ёзилади ёки ўзгартирилади. Тўғри классик мустамлакачиликнинг энг яхши анъаналарида”, — деди Россия етакчиси.
Путин бундай ҳаракатларни қонуний халқаро ҳуқуқни алмаштиришга яққол уриниш ва якуний ҳақиқатга монополия яратишга уриниш деб атади.
“Биз БРИКС фаолиятига қизиқиш билдирган барча давлатлар билан ҳамкорликни кучайтиришга тайёрмиз. БРИКС глобал жануб, глобал шарқ давлатлари ҳамда бутун дунёдаги тарафдорларимиз манфаатлари ва интилишларини акс эттиради ва уларнинг сони жуда катта ва доимий равишда ўсиб бормоқда", — деди Путин.
Унинг сўзларига кўра, савдо ва сармояда миллий валюталар улушини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.
“Савдо ва инвестицияларда миллий валюталар улушини оширишга, хавфсиз ва ишончли молиявий воситалар ҳамда ўзаро ҳисоб-китоб механизмларини ривожлантиришга катта эътибор қаратамиз”, дея қайд этди Путин.