https://sputniknews.uz/20240710/uzbekistan-byudjet-mablag-moliya-nazorat-44746496.html
Ўзбекистонда бюджет маблағларининг молиявий назорати кучайтирилади
Ўзбекистонда бюджет маблағларининг молиявий назорати кучайтирилади
Sputnik Ўзбекистон
Энди бюджет жараёни нафақат Олий Мажлис палаталарида, балки маҳаллий кенгашларда ҳам муҳокама қилиниши мумкин. 10.07.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-07-10T15:17+0500
2024-07-10T15:17+0500
2024-07-10T15:17+0500
иқтисод
ўзбекистон
давлат бюджети
бюджет
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/18/42182926_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_67d5d17376b3c11cb03e3a39a0982543.jpg
TOШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Ҳисоб палатаси томонидан консолидациялашган бюджет ижросини ташқи аудитдан ўтказиш таклиф этилмоқда, дея хабар берди президент матбуот хизмати. Президент Шавкат Мирзиёев бюджет маблағларидан фойдаланилиши устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Қайд этилишича, ҳозирда фақат бюджет ва мақсадли жамғармалар харажати ташқи аудит билан қамраб олинган. Бу жами харажатларнинг 86 фоизини ташкил этади. Ҳисоб палатаси фаолиятида давлат дастурларидаги миллий мақсад ва вазифаларга эришишда юзага келиши мумкин бўлган хавфларни баҳолашга қаратилган стратегик аудит ҳамда давлат ташкилотларидаги дастурий таъминотлар самарадорлиги бўйича ахборот технологиялари аудити жорий этилиши мўлжалланмоқда. Ўзбекистонда "Ташаббусли бюджет"нинг йўналишлари кенгайтирилмоқдаСўнгги йилларда ҳудудлар ривожига катта маблағлар йўналтирилаяпти. Лекин маҳаллий кенгашлар бюджет муҳокамасида асосан вилоят ёки туман бюджети билан чекланмоқда.
https://sputniknews.uz/20240606/uzbekistan-dasturiy-byudjetlashtirish-russia-44266399.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/18/42182926_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_5265b8c4a8bd53449223dd8bc8460871.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, давлат бюджети, бюджет, шавкат мирзиёев
иқтисод, ўзбекистон, давлат бюджети, бюджет, шавкат мирзиёев
Ўзбекистонда бюджет маблағларининг молиявий назорати кучайтирилади
Энди бюджет жараёни нафақат Олий Мажлис палаталарида, балки маҳаллий кенгашларда ҳам муҳокама қилиниши мумкин.
TOШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Ҳисоб палатаси томонидан консолидациялашган бюджет ижросини ташқи аудитдан ўтказиш таклиф этилмоқда, дея хабар берди президент
матбуот хизмати. Президент Шавкат Мирзиёев бюджет маблағларидан фойдаланилиши устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Қайд этилишича, ҳозирда фақат бюджет ва мақсадли жамғармалар харажати ташқи аудит билан қамраб олинган. Бу жами харажатларнинг 86 фоизини ташкил этади.
“Шу боис Ҳисоб палатаси томонидан консолидациялашган бюджет ижросини ташқи аудитдан ўтказиш таклиф этилмоқда. Бу бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда ташқи қарз ҳисобидан харажатларни ҳам қамраб олиш имконини беради”, — дейилади хабарда.
Ҳисоб палатаси фаолиятида давлат дастурларидаги миллий мақсад ва вазифаларга эришишда юзага келиши мумкин бўлган хавфларни баҳолашга қаратилган стратегик аудит ҳамда давлат ташкилотларидаги дастурий таъминотлар самарадорлиги бўйича ахборот технологиялари аудити жорий этилиши мўлжалланмоқда.
“Юртимизда 30 мингга яқин бюджет ташкилоти ва давлат корхоналари бўлиб, уларни жойига чиқиб ўрганишга кўп вақт ва маблағ кетади. Шунинг учун Ҳисоб палатасида “Масофавий назорат маркази” ишга туширилди. Энди илғор хорижий тажриба асосида 36 та риск-таҳлил мезонлари ва индикаторларини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди”, — дея қайд этилган хабарда.
Сўнгги йилларда ҳудудлар ривожига катта маблағлар йўналтирилаяпти. Лекин маҳаллий кенгашлар бюджет муҳокамасида асосан вилоят ёки туман бюджети билан чекланмоқда.
“Бу – ҳар бир ҳудудга барча манбалардан берилаётган маблағларнинг 65-70 фоизи уларнинг назоратидан четда қолаяпти, дегани. Шу боис Ҳисоб палатаси бюджет жараёнини нафақат Олий Мажлис палаталарида, балки маҳаллий кенгашларда ҳам муҳокама қилиб бориши кераклиги қайд этилди”, — дея таъкидланган хабарда.