Венгрия Хитойнинг Украина бўйича ташаббусини юқори баҳолайди — Орбан

© Sputnik / Stringer / Медиабанкка ўтишПремьер-министр Венгрии Виктор Орбан
Премьер-министр Венгрии Виктор Орбан  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2024
Oбуна бўлиш
Орбан Си Цзиньпин билан учрашувда Хитойнинг Украина бўйича ташаббусини олқишлади.
TOШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Венгрия Хитойнинг Украина бўйича тинчлик ташаббусини юқори баҳолайди. Бу ҳақда "тинчлик миссияси" доирасида Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашган Венгрия бош вазири Виктор Орбан маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Ўтган жума куни Орбан ва унинг делегацияси Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашди. У Москвага ташрифни “тинчлик миссияси”нинг навбатдаги босқичи деб атади, унинг биринчи босқичи 2 июль куни Киевга сафар бўлди.
Венгрия бош вазири яқин орада бир нечта “худди шундай кутилмаган” учрашувлар ўтказиш ниятида эканини айтди. Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто, ўз навбатида, европалик сиёсатчиларга Орбаннинг "тинчлик миссияси" доирасидаги навбатдаги ҳаракатларидан олдин "камарларини боғлаш"ни маслаҳат берди.
Венгрия бош вазири Виктор Орбан Пекинда Хитой раҳбари Си Цзиньпин учрашди.
“Венгрия қўшнисида можаро содир бўлган тақдирда, биз ҳам сизнинг (Хитойнинг) тинчлик ташаббусини юқори баҳолаймиз”, — деди Орбан.
Унинг сўзларига кўра, Венгрия "ҳар доим тинчлик тарафида ва ҳеч қачон уруш тарафида эмас", чунки Венгрия халқи тинчлик, мувозанат ва ҳамжиҳатликка интилади.
Орбан, шунингдек, Хитой раҳбарининг май ойида “жиддий келишувлар”га эришилган Будапештга ташрифини тарихий деб атади, икки давлат ўртасидаги муносабатлар даражасини кўтаргани учун унга миннатдорчилик билдирди ва сўнгги икки ой давомида Венгрия “ушбу шаклни мазмун билан тўлдириш устида тинимсиз ишлаганини” қўшимча қилди.
Европа против Орбана: один-ноль в пользу венгра
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2024
Европа Орбанга қарши: венгр фойдасига биру ноль
Янгиликлар лентаси
0