Энди йўл объектлари алоҳида рухсатнома асосида қурилади ва таъмирланади — янги қарор

© Sputnik/Abdubakir YunusovПерекрытие движение автомобильной дороги в Ташкенте.
Перекрытие движение автомобильной дороги в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2024
Oбуна бўлиш
Йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича ҳуқуқбузарлик аниқланишига ёрдамлашган шахслар мукофотланади.
TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Ўзбекистонда шу йилнинг 1 сентябридан бошлаб йўл объектлари алоҳида рухсатнома олингандан сўнг қурилади ва таъмирланади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган тегишли қарорда назарда тутилган.
Президент “Йўллар ва йўл инфратузилмасининг яхши ҳолатда сақланишини таъминлаш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича амалдаги механизмларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан қуйидаги тартиблар жорий этилади:
жисмоний шахслар ва мулкчилик шаклидан қатъи назар ҳар қандай юридик шахс томонидан йўллар, тротуарлар ва бошқа йўл инфратузилмаси объектларида қурилиш ишларини олиб бориш, йўл объектини ҳар қандай кўринишда таъмирлаш, бузиш, қазиш, ўзгартириш ёки реконструкция қилиш фақатгина тегишли рухсатнома олингандан сўнг амалга оширилади;
рухсатномани расмийлаштириш ва бериш бўйича давлат хизматлари давлат хизматлари марказлари ҳамда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали 5 кун муддатда кўрсатилади;
рухсатнома йўл объектини балансида сақловчи вилоят ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари ёхуд бошқа ташкилотлар томонидан, коммуникация тармоқларидаги авария билан боғлиқ ёки бошқа кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда эса туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан берилади;
рухсатномада қурилиш ва таъмирлашни амалга ошириш ҳуқуқи берилган шахс, мақсад ва муддат, рухсатноманинг ҳақиқийлигини текшириш имконини берувчи QR-код, шунингдек, ушбу муддат ичида йўл объектининг аввалги ҳолатини тикламаслик тегишли маъмурий ва фуқаровий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантириш кўрсатилади;
ишларни амалга ошириш вақтида рухсатнома ҳамма учун кўринадиган жойга илиб қўйилиши ёки ҳар қандай шахснинг биринчи талабига кўра тақдим этилиши шарт ҳисобланади;
рухсатнома олмасдан туриб қурилиш ва таъмирлашни амалга ошириш, рухсатномани илиб қўймаслик ёки тақдим этмаслик, хавфсизлик чораларини кўрмаслик, шунингдек, ишлар якунлангандан сўнг йўл объектининг аввалги ҳолатини тиклаш бўйича мажбуриятни бажармаслик қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Шунингдек, йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича ҳуқуқбузарлик аниқланишига ёрдамлашган шахслар мукофотланади.
“Рухсатнома олмасдан йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширганлик ёки йўл объектининг аввалги ҳолатини тиклаш бўйича мажбуриятни бажармаслик ҳолати бўйича ҳуқуқбузарлик аниқланишига фаол ёрдам берган шахсларга ундирилган жариманинг 50 фоизи миқдорида мукофот пули берилади”, — дейилади хабарда.
Ҳудудлар қиёфасини яхшилаш мақсадида эксперимент тариқасида 2024 йил 1 сентябрдан 2025 йил 1 сентябргача жойлардаги ҳокимлар белгилаб берадиган муайян ҳудудда бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилади.
Улар қуйидигилар:
фуқаролар ва юридик шахсларнинг уларга тегишли бино ва иншоотга туташ ҳудудларни ободонлаштириш борасидаги масъулияти ОАВ, ижтимоий тармоқлар орқали ҳар бир маҳаллада маҳалла раислари томонидан тушунтирилишини ташкил қилиш;
кўп қаватли уйлар ҳовлиси ва атрофи, йўл ҳамда кўча четларининг ободонлаштирилган намунавий кўринишини тасдиқлаш;
йўл ва кўча четларидаги бўш ерларни кўкаламзорлаштириш бўйича дастур тасдиқлаш.
Горы при въезде в Шерабад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2024
Ўзбекистонда 841 километр йўллар цемент-бетон қоплама билан янгидан қурилади
Янгиликлар лентаси
0