https://sputniknews.uz/20240702/uzbekistan-200-mikroges-44641384.html
Ўзбекистонда 200 та микроГЭС қурилади — тафсилотлар
Ўзбекистонда 200 та микроГЭС қурилади — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
ГЭСлар Фарғона, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида пайдо бўлиши мумкин.
2024-07-02T18:50+0500
2024-07-02T18:50+0500
2024-07-02T18:50+0500
иқтисод
ўзбекистон
гэс
гэс қурилиши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/0b/44332345_0:159:3077:1889_1920x0_80_0_0_5b356a8e562594e93ca623f461397781.jpg
TOШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Ўзбекистонда 200 та микроГЭС қурилади. Бу ҳақда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ хусусий инвесторлар томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Авазбек Зокиров маълум қилди.ГЭСлар Фарғона, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида пайдо бўлиши мумкин. Қурилишни хусусий сектор иштирокида амалга ошириш режалаштирилган. Бу жамият тасарруфидаги энергия ҳосил қилувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқилган электр энергияси таннархига нисбатан қарийб 3 (2,7) баравар қимматга сотиш имкониятини беради. Бугунги кунга қадар кимошди савдолари орқали 60 га яқин микро ва кичик ГЭС лойиҳасининг хусусий ташаббускорлари аниқланди. Уларнинг 30 тасида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. “Ўзбекгидроэнерго” томонидан умумий қуввати 12,5 МВт бўлган 22 та микро ва кичик ГЭС лойиҳалари ишга туширилди. Жумладан, шу йилнинг биринчи ярим йиллигида умумий қуввати 9,5 МВт бўлган 9 та лойиҳа ишга туширилди. Йил якунига қадар яна умумий қуввати 15 МВт бўлган 10 та микроГЭС лойиҳаларини ишга тушириш режалаштирилган. МикроГЭС – жуда оз миқдордаги ресурслар эвазига атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатмайдиган электр энергиясини ишлаб чиқиш технологиясидир. Ўрнатилган қувватидан келиб чиқиб бир-нечта хонадон, кичик цех ёки маҳалланинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондиришга етарли бўлади (қувватига кўра янада кўпроқ электр энергия ишлаб чиқариши мумкин). Ҳар қандай микроГЭС ишлашининг асосий омили бу – гидростатик босим ҳамда сув сарфи.
https://sputniknews.uz/20240611/kazakhstan-kyrgyzstan-uzbekistan-ges-44333709.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/0b/44332345_173:0:2902:2047_1920x0_80_0_0_07dad5ed09e54be87dd1513535f69257.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
гэс фарғона тошкент самарқанд қашқадарё сурхондарё ўзбекгидроэнерго
гэс фарғона тошкент самарқанд қашқадарё сурхондарё ўзбекгидроэнерго
Ўзбекистонда 200 та микроГЭС қурилади — тафсилотлар
Эксклюзив
ГЭСлар Фарғона, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида пайдо бўлиши мумкин.
TOШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Ўзбекистонда 200 та микроГЭС қурилади. Бу ҳақда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ хусусий инвесторлар томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Авазбек Зокиров маълум қилди.
ГЭСлар Фарғона, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида пайдо бўлиши мумкин. Қурилишни хусусий сектор иштирокида амалга ошириш режалаштирилган.
“Лойиҳаларни амалга ошириш учун ерларни тадбиркорларга 20 йил муддатга ижарага бериш тизими жорий этилади. Бундан ташқари, микроГЭС ишга туширилгандан сўнг тадбиркор 10 йил муддатга мол-мулк солиғидан озод қилинади, белгиланган тариф бўйича ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергияси эса давлатга 3 баравар қиммат 1 350 сўмга сотилиши мумкин”, – деди “Ўзбекгидроэнерго” бошқарма бошлиғи Авазбек Зокиров.
Бу жамият тасарруфидаги энергия ҳосил қилувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқилган электр энергияси таннархига нисбатан қарийб 3 (2,7) баравар қимматга сотиш имкониятини беради.
Бугунги кунга қадар кимошди савдолари орқали 60 га яқин микро ва кичик ГЭС лойиҳасининг хусусий ташаббускорлари аниқланди. Уларнинг 30 тасида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.
“Ўзбекгидроэнерго” томонидан умумий қуввати 12,5 МВт бўлган 22 та микро ва кичик ГЭС лойиҳалари ишга туширилди. Жумладан, шу йилнинг биринчи ярим йиллигида умумий қуввати 9,5 МВт бўлган 9 та лойиҳа ишга туширилди. Йил якунига қадар яна умумий қуввати 15 МВт бўлган 10 та микроГЭС лойиҳаларини ишга тушириш режалаштирилган.
МикроГЭС – жуда оз миқдордаги ресурслар эвазига атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатмайдиган электр энергиясини ишлаб чиқиш технологиясидир. Ўрнатилган қувватидан келиб чиқиб бир-нечта хонадон, кичик цех ёки маҳалланинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондиришга етарли бўлади (қувватига кўра янада кўпроқ электр энергия ишлаб чиқариши мумкин). Ҳар қандай микроГЭС ишлашининг асосий омили бу – гидростатик босим ҳамда сув сарфи.