https://sputniknews.uz/20240611/kazakhstan-kyrgyzstan-uzbekistan-ges-44333709.html
Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда янги ГЭС қуради
Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда янги ГЭС қуради
Sputnik Ўзбекистон
Норин дарёсидаги 1860 МВт қувватга эга ГЭС Марказий Осиёдаги энг йирикларидан бири бўлиб, Қирғизистонга электр энергиясини қўшни давлатларга экспорт қилиш имконини беради.
2024-06-11T16:50+0500
2024-06-11T16:50+0500
2024-06-11T16:50+0500
иқтисод
ўзбекистон
қирғизистон
қозоғистон
гэс
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/0b/44332678_0:219:4200:2582_1920x0_80_0_0_bafe78731cd740aa1dc33dd99a1308ff.jpg
TOШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон Қамбарота ГЭС-1 қурилиши тўғрисида шартнома имзолади. Бу ҳақда Қирғизистон вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди. Хабар берганимиздек, Вена шаҳрида бўлиб ўтган халқаро энергетика форуми доирасида уч мамлакат энергетика вазирликлари вакиллари томонидан Қирғизистон ҳудудида йирик ГЭС қурилиши бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжат имзоланган. У ерда Қамбарота ГЭС-1 қурилишини мувофиқлаштирувчи донор қўмитаси ҳам ташкил этилган. Қўмита таркибига бир қатор молиявий институтлар, жумладан, Жаҳон банки, ОПЕК жамғармаси, Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестиция банки, Ислом тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва бошқалар кирди. Томонлар, шунингдек, энергетика соҳасида, жумладан, қайта тикланадиган энергия манбаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш, Қамбарота ГЭС-1 да сув ва энергия ресурсларидан фойдаланишнинг ўзаро мақбул механизмларини яратишга келишиб олишди. Қайд этилишича, Қирғизистонда ҳозирданоқ ГЭС қурилишига ҳозирлик кўрилмоқда, унинг ишга туширилиши мамлакатдаги электр тақчиллиги муаммосини ҳал қилади. Режага кўра, Норин дарёсидаги 1860 МВт қувватга эга ГЕС Марказий Осиёдаги энг йирик гидроелектр станцияларидан бирига айланади ва республикага электр энергияси экспорт қилувчи давлатга айланиш имконини беради. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, объектни қуриш тахминан 4,5 миллиард долларга тушади.
ўзбекистон
қирғизистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/0b/44332678_234:0:3967:2800_1920x0_80_0_0_6472aefa815cbeebc987a57afc319496.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
норин дарёсид гэс марказий осиё қирғизистонга электр энергияси қозоғистон ўзбекистон қамбарота гэс-1
норин дарёсид гэс марказий осиё қирғизистонга электр энергияси қозоғистон ўзбекистон қамбарота гэс-1
Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда янги ГЭС қуради
Норин дарёсидаги 1860 МВт қувватга эга ГЭС Марказий Осиёдаги энг йирикларидан бири бўлиб, Қирғизистонга электр энергиясини қўшни давлатларга экспорт қилиш имконини беради.
TOШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон Қамбарота ГЭС-1 қурилиши тўғрисида шартнома имзолади. Бу ҳақда Қирғизистон вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.
Хабар берганимиздек, Вена шаҳрида бўлиб ўтган халқаро энергетика форуми доирасида уч мамлакат энергетика вазирликлари вакиллари томонидан Қирғизистон ҳудудида йирик ГЭС қурилиши бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжат имзоланган.
“Форум доирасида Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон энергетика вазирликлари ўртасида Қамбарота ГЭС-1ни қуриш ва фойдаланиш лойиҳасини амалга оширишга тайёргарлик кўриш тўғрисида уч томонлама битим имзоланди”, — дейилади хабарда.
У ерда Қамбарота ГЭС-1 қурилишини мувофиқлаштирувчи донор қўмитаси ҳам ташкил этилган.
Қўмита таркибига бир қатор молиявий институтлар, жумладан, Жаҳон банки, ОПЕК жамғармаси, Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестиция банки, Ислом тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва бошқалар кирди.
Томонлар, шунингдек, энергетика соҳасида, жумладан, қайта тикланадиган энергия манбаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш, Қамбарота ГЭС-1 да сув ва энергия ресурсларидан фойдаланишнинг ўзаро мақбул механизмларини яратишга келишиб олишди.
Қайд этилишича, Қирғизистонда ҳозирданоқ ГЭС қурилишига ҳозирлик кўрилмоқда, унинг ишга туширилиши мамлакатдаги электр тақчиллиги муаммосини ҳал қилади.
Режага кўра, Норин дарёсидаги 1860 МВт қувватга эга ГЕС Марказий Осиёдаги энг йирик гидроелектр станцияларидан бирига айланади ва республикага электр энергияси экспорт қилувчи давлатга айланиш имконини беради.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, объектни қуриш тахминан 4,5 миллиард долларга тушади.