Ўзбекистон Санкт-Петербургдаги форумда “Орзу” лойиҳасини тақдим этади

© Проект "Orzu"Более 150 миллионов сумов собрано на выставке-аукционе Orzu
Более 150 миллионов сумов собрано на выставке-аукционе Orzu
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2024
Oбуна бўлиш
"Орзу” лойиҳаси 12-14 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган Санкт-Петербург маданий форуми ташкилотчиларидан таклиф олди.
TOШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Ўзбекистоннинг сунъий интеллект ёрдамида расм яратиш бўйича “Орзу” хайрия лойиҳаси 12-14 сентябрь кунлари Санкт-Петербург маданий форумида иштирок этади. Бу ҳақда лойиҳа матбуот хизмати хабар берди.
“Орзу” мутахассислари кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар таассуротлари асосида яратилган сунъий интеллектни яратиш, қўллаш, шу йўналишда ижтимоий тадбирларни ўтказиш бўйича ўз тажрибаларини форум аудиторияси билан ўртоқлашади.
“Орзу лойиҳаси 12-14 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган Санкт-Петербург маданий форуми ташкилотчиларидан таклиф олди ва биз унда иштирок этамиз”, — деди лойиҳа вакили.
Санкт-Петербургда 12-14 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган халқаро маданий форум “XXI аср маданияти: суверенитет ёки глобализм?” мавзусига бағишланади. Форумнинг бизнес дастури ўнта тематик йўналишни ўз ичига олади:
“Санъат инсонларга тарих ҳуқуқини ҳимоя қилишга қандай ёрдам беради?”, “Сунъий интеллект ва миллий суверенитет”, “Маданий мерос: анъаналар ва замонавийлик”, “Ишбилармонлик маданияти”, “Медиа маданияти”, “Кино”, “Театр”, “ Мусиқа”, “Цирк” ва “Музейлар”. Иштирокчилар сони 1,7 минг кишига етиши режалаштирилган.
“Орзу” кўргазма-ауциони
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2024
Тошкентдаги “Орзу” кўргазма-аукционида 150 млн сўмдан ортиқ маблағ йиғилди
Янгиликлар лентаси
0