Тошкентдаги “Орзу” кўргазма-аукционида 150 млн сўмдан ортиқ маблағ йиғилди

© Проект "Orzu"“Орзу” кўргазма-ауциони
“Орзу” кўргазма-ауциони
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2024
Oбуна бўлиш
Кўргазма-аукцион ўзига 3 мингдан ортиқ ташриф буюрувчиларни жалб қилди.
TOШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтган “Орзу” кўргазма-аукционида 150 миллион сўмдан ортиқ маблағ йиғилди.
27-30 июнь кунлари Бутунжаҳон ёшлар фестивали доирасида дунёдаги биринчи “Орзу” ноёб хайрия кўргазма-аукциони ўтказилди. У ўзига Россия, АҚШ, Туркия, Хитой, Австралия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, БАА, Кувайт, Франция ва Германиядан келган халқаро меҳмонларни ўз ичига олган 3 мингдан ортиқ ташриф буюрувчиларни жалб қилди.
© Проект "Orzu"“Орзу” кўргазма-ауциони
Более 150 миллионов сумов собрано на выставке-аукционе Orzu
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2024
“Орзу” кўргазма-ауциони
Кўргазмада кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар таассуротлари асосида сунъий интеллект ёрдамида яратилган 20 та ноёб картина намойиш этилди. Қайд этилишича, психологлар ва журналистлар болаларнинг ҳикоялари билан яратилган расмларни синчковлик билан текширишди ва маъқуллашди. Шундан сўнг картиналар рассомлар томонидан 20 та асар кўринишига келтирилди.
© Проект "Orzu"“Орзу” кўргазма-ауциони
Более 150 миллионов сумов собрано на выставке-аукционе Orzu
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2024
“Орзу” кўргазма-ауциони
“29 июнь куни ким ошди савдоси бўлиб ўтди, унда барча расмлар муваффақиятли сотилди. Жами 151 400 000 сўм (тахминан 12 минг доллар) йиғилди. Картиналар учун нархлар оралиғи 4 миллион сўмдан 20 миллион сўмгача бўлди”, — дейди тадбир ташкилотчилари.
© Проект "Orzu"“Орзу” кўргазма-ауциони
Более 150 миллионов сумов собрано на выставке-аукционе Orzu
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2024
“Орзу” кўргазма-ауциони
Хайрия аукционидан йиғилган барча пуллар тўғридан-тўғри “Меҳрли қўллар” хайрия жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилди. Кейинги босқич - болаларни кўриш қобилиятини тиклаш учун текширувлар ўтказиш ва операция амалга ошириш.
Янгиликлар лентаси
0