Ўзбекистон яна Россияга мева-сабзавот экспортини оширди

© Sputnik / Олег Макаров / Медиабанкка ўтишЯблоки и гроздья винограда
Яблоки и гроздья винограда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2024
Oбуна бўлиш
Республика 4 та давлатга 722,1 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилди.
TOШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия, Покистон, Қозоғистон ва Хитой давлатлари ҳиссасига тўғри келди, дея хабар берди Статистика агентлиги.
2024 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 420,1 млн долларга тенг бўлган 722,1 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Бу кўрсатгич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10,4 % га ёки 68,3 минг тоннага кўпайган.

“Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (32,7%), Покистон (19,7%), Қозоғистон (15,3%) ва Хитой (7,8%) давлатлари ҳиссасига тўғри келган”, — дейилади хабарда.

2024 йилнинг январь-май ойларида мева-сабзавотлар экспорти улуши жами экспортнинг 3,9 % ини ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг январь-апрель ойларида мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари 26,3 % кўрсатгич билан Россия ҳиссасига тўғри келган.
Рабочий визит президента Владимира Путина в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2024
Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи - 2024 йил
"Менга президент юбормоқда" — Путин Ўзбекистон меваларининг таъмини баҳолади
Янгиликлар лентаси
0