https://sputniknews.uz/20240602/putin-uzbekistan-meva-baho-44202852.html
"Менга президент юбормоқда" — Путин Ўзбекистон меваларининг таъмини баҳолади
"Менга президент юбормоқда" — Путин Ўзбекистон меваларининг таъмини баҳолади
Sputnik Ўзбекистон
Путин Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирига мазали мевалар учун миннатдорчилик билдирди.
2024-06-02T18:06+0500
2024-06-02T18:06+0500
2024-06-02T18:06+0500
владимир путиннинг ўзбекистонга давлат ташрифи - 2024 йил
жамият
россия
ўзбекистон
қишлоқ хўжалиги
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
владимир путин
шавкат мирзиёев
мева-сабзавот
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/1a/44062980_0:0:3070:1728_1920x0_80_0_0_420a91bffbf8d8b707faf66025caa535.jpg
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан Тошкентда музокаралар олдидан Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирига мазали мевалар учун алоҳида миннатдорчилик билдирди. Кадрлар якшанба куни "Россия 1" телеканалининг Москва. Кремль. Путин" дастурида намойиш этилди.Россия Федерацияси президенти 26-28 май кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлди, 27 май куни икки давлат раҳбарлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.Путин Мирзиёев билан Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган музокаралар олдидаги расмий учрашувда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновга "Мева учун раҳмат, менга президент юбормоқда, бу жуда мазали", дея мурожаат қилди.Абдураҳмонов дастурга берган интервьюсида президентнинг бундай баҳо беришини катта масъулият деб атади.
https://sputniknews.uz/20240529/russia-uzbekistan-meva-sabzavot-eksport-44126589.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/1a/44062980_339:0:3070:2048_1920x0_80_0_0_0b050ac8b4bbc57150a64cde49e96014.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
путин ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири мазали мевалар
путин ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири мазали мевалар
"Менга президент юбормоқда" — Путин Ўзбекистон меваларининг таъмини баҳолади
Путин Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирига мазали мевалар учун миннатдорчилик билдирди.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан Тошкентда музокаралар олдидан Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирига мазали мевалар учун алоҳида миннатдорчилик билдирди. Кадрлар якшанба куни "Россия 1" телеканалининг Москва. Кремль. Путин" дастурида намойиш этилди.
Россия Федерацияси президенти 26-28 май кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлди, 27 май куни икки давлат раҳбарлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Путин Мирзиёев билан Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган музокаралар олдидаги расмий учрашувда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновга "Мева учун раҳмат, менга президент юбормоқда, бу жуда мазали", дея мурожаат қилди.
Абдураҳмонов дастурга берган интервьюсида президентнинг бундай баҳо беришини катта масъулият деб атади.
"Россия Федерациясида аслида бозоримиз бор, лекин уни кенгайтириш керак", — дея қўшимча қилди у.