ФВВ тоғли ҳудудларда сел келиш хавфи ҳақида огоҳлантирди

© FB/ nea.georgiaСел оқибатлари. Архив сурат
Сел оқибатлари. Архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2024
Oбуна бўлиш
Шунингдек, Тошкент ва Фарғона вилоятларида сув тўпланиши ва сув босиши ҳолатлари кузатилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Тоғли ҳудудларда 30 июндан 1 июлгача ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли, тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел ва сув тошқинлари содир бўлиши мумкин, деб хабар қилмоқда ФВВ Гидрометеорология хизматига асосан.

Жумладан:
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Ушбу муносабат билан вазирлик тоғли ҳудудларда яшовчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўрайди.
Республиканинг Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва Фарғона водийси бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0