Россияга қарши таҳдидларни жиддий қабул қилиш керак — Путин

© Sputnik / Александр Казаков / Медиабанкка ўтишИнаугурация президента РФ Владимира Путина
Инаугурация президента РФ Владимира Путина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2024
Oбуна бўлиш
Россия етакчиси кемасозлик масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Россияга қарши таҳдидларни жиддий қабул қилиш, адекват жавоб чораларини режалаштириш, мамлакат қуролли кучлари ва денгиз флотини кучайтириш керак. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Биз ҳаммамиз замонавий дунёда геосиёсий кескинлик даражаси ошиб бораётганини тушунамиз, бир қатор мамлакатларнинг ҳукмрон доираларидан Россияга қарши мунтазам таҳдидларни эшитмоқдамиз ва ҳатто бу таҳдидларни амалга ошириш бўйича аниқ ҳаракатларни ҳам кўрмоқдамиз. Табиийки, буни имкон қадар жиддий қабул қилишимиз, барча мумкин бўлган хавф-хатарларни ҳисобга олишимиз, тегишли жавоб чораларини режалаштиришимиз, қуролли кучларимиз ва флотимизни мустаҳкамлашимиз керак”, – деди Путин чоршанба куни кемасозлик масалаларига бағишланган йиғилишда.
Международный научно-экспертный форум Примаковские чтения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2024
Ғарб араб давлатларини Украина бўйича конференция ўтказишга кўндирмоқчи — Лавров
Янгиликлар лентаси
0