Ўзбекистон ва Россия университетлари ўртасида ҳамкорлик шартномалари имзоланди

© Министерство науки и высшего образования Российской ФедерацииВо Владивостоке стартовал IV Российско-узбекский образовательный форум
Во Владивостоке стартовал IV Российско-узбекский образовательный форум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2024
Oбуна бўлиш
Россияда "Келажак таълим макони: янги компетенциялар, инновациялар, технологиялар" мавзусида Россия-Ўзбекистон тўртинчи таълим форуми бўлиб ўтмоқда.
TOШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Владивостокда IV Россия-Ўзбекистон таълим форуми бўлиб ўтмоқда. Тадбир доирасида икки давлат университетлари орасида ҳамкорлик тўғрисида шартномалар имзоланди, дея хабар берди Россия Фан ва олий таълим вазирлиги матбуот хизмати.
Узоқ Шарқ Федерал университети базасида 24-25 июнь кунлари “Келажак таълим макони: янги компетенциялар, инновациялар, технологиялар” IV Россия-Ўзбекистон таълим форуми бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда Россия ва Ўзбекистон олий ўқув юртлари раҳбарлари, тегишли идоралар ходимлари, Россия таълим академияси ва бошқа илмий-таълим муассасалари вакиллари иштирок этмоқда.
“Ўзбекистонлик ҳамкасблар билан амалий иш олиб борар эканмиз, биз қўшма дастур ва лойиҳалар, биринчи навбатда, таълим тизимини такомиллаштиришга йўналтирилиш ва илмий-техникавий ривожланишнинг давлат устувор йўналишларини амалга ошириш, Россия ва Ўзбекистон минтақаларининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилиши лозимлигидан келиб чиқамиз” — деди Россия Таълим ва фан вазирлиги раҳбари ўринбосари Константин Могилевский.
Форум дастури ялпи мажлис ва 6 та параллел тематик сессияни ўз ичига олади. Унда кадрлар тайёрлаш, таълим ва тиббиёт соҳасида энг янги технологиялардан фойдаланиш, ўқув жараёнига рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни жорий этиш, таълимни бошқариш сифатини ошириш масалалари кўриб чиқилади.
“Тадбир доирасида Россия ва Ўзбекистон ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик шартномалари тузилди”, — дейилади хабарда.
Қуйидагилар ҳужжатлар имзолашди:
Узоқ Шарқ федерал университети ва Бухоро давлат университети;
Россия Таълим академияси ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳамда Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизимида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти;
Д.И Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети ва Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва бошқалар.
Форум доирасида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг Фан ва таълим бўйича қуйи қўмитасининг 6-мажлиси бўлиб ўтди. Унда томонлар қўшма илғор муҳандислик мактабларини ташкил этиш, Ўзбекистонда Россия олий ўқув юртлари филиаллари фаолиятини ривожлантириш, шунингдек, икки томонлама илмий ва таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг бир қатор бошқа долзарб масалаларини муҳокама қилишди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Бауман номидаги Москва техника университети ва Бутунроссия ташқи савдо академияси филиаллари очилиши маълум қилинган эди.
Ўзбекистон Россия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар сони бўйича МДҲ давлатлари орасида биринчи ўринлардан бирини эгаллайди – 63 мингдан ортиқ, шулардан 14 мингга яқини бепул таълим олмоқда. Ҳозир Ўзбекистонда жами 14 та Россия олий ўқув юртларининг филиаллари мавжуд.
Россия таълим вазири Валерий ФалковнингЎзбекистонга ташрифи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.05.2024
"Бу катта ютуқ" — Фалков Ўзбекистондаги Россия ОТМларини юқори баҳолади
Янгиликлар лентаси
0