АҚШ Си Цзиньпиннинг Россияга нисбатан позицияси ўзгарганидан хавотирда

© POOL / Медиабанкка ўтишГосударственный визит президента Владимира Путина в Китай
Государственный визит президента Владимира Путина в Китай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2024
Oбуна бўлиш
ОАВ: Вашингтон Хитой томони Россияни қўллаб-қувватлашни кучайтиришидан қўрқмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 июнь — Sputnik. Оқ уй Хитой етакчиси Си Цзиньпин Россияни фаолроқ қўллаб-қувватлашидан хавотирда. Бу ҳақда РИА Новости "The New York Times" нашрига таяниб хабар берди.
“АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти аъзолари орасида Си Цзиньпиннинг Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий можародаги ўз мамлакатининг роли ҳақидаги қарашлари ўзгаргани ва келажакда Пекин Москвани янада кучлироқ қўллаб-қувватлайди, деган ишонч кучайиб бормоқда”, — дейилади нашрда.
Мақолада таъкидланишича, бир неча ой олдин америкалик амалдорларнинг аксарияти бу нуқтаи назарни муболаға деб билишган ва Байден Россия ва Хитой "ўзаро шубҳаларни енгиб" ҳамкорлик қила олишига очиқ шубҳа билдирди.
Шу ҳафта G7 давлатлари Италияда бўлиб ўтган “Катта еттилик” саммитининг якуний баёнотида Хитойнинг Россияни қўллаб-қувватлаётганидан хавотирда эканликларини билдиришди ва Пекинни Москвага босим ўтказишга чақиришди.
"Синьхуа" агентлигининг хабар беришича, Хитой етакчиси май ойида Путин билан учрашувда ХХР Украинадаги вазиятни тегишли вақтда ҳал қилиш учун халқаро тинчлик конференциясини Москва ва Киев томонидан тан олинса ва уларнинг тенг иштироки шарти билан ўтказишни қўллаб-қувватлашини айтган.
Янгиликлар лентаси
0