Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ мамлакатлари ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди

© Фотохост-агентство РИА Новости / Медиабанкка ўтишЕАЭС-2023. Работа форума
ЕАЭС-2023. Работа форума - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2024
Oбуна бўлиш
Конференцияда Ўзбекистон, Тожикистон ва Вьетнамдан ҳам вакиллар иштирок этди.
TOШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Макроиқтисодий сиёсат департаменти директори Асқар Жаппарқулов “ЕОИИ мамлакатларига экспорт – 2024. Минтақалараро ҳамкорлик сценарийлари” халқаро конференциясида маълум қилди.
Конференциянинг ялпи мажлисида сўзга чиққан Асқар Жаппарқулов ЕОИИ доирасида ўзаро товар айирбошлашнинг сезиларли ўсиши ва унинг аъзо давлатлар ҳудудлари иқтисодий ривожланишига қўшаётган ҳиссасини таъкидлади.
“Новосибирск вилояти ЕОИИ мамлакатлари билан мувозанатли савдо профилига эга: вилоятнинг умумий савдо айланмасининг бешдан бир қисми Иттифоқдаги ҳамкорлар билан амалга оширилади. Бироқ, ЕОИИ давлатларидан экспорт ва импортнинг юқори ўсиш кўрсаткичларига қарамай, Новосибирск вилояти савдо ҳажмини ошириш учун сезиларли салоҳиятга эга. Шу мақсадда вилоятда транспорт ва инфратузилма лойиҳалари амалга оширилиб, янги ишлаб чиқариш қувватлари ташкил этилди, – деди у.
Асқар Жаппарқуловнинг сўзларига кўра, Новосибирск вилояти ва ЕОИИ мамлакатлари ҳудудлари ўртасидаги ўзаро савдо айланмаларини оширишнинг муҳим омили импорт товарлардан Иттифоқ мамлакатларида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга йўналтириш бўлади.
Конференцияда ЕОИИнинг барча мамлакатлари, шунингдек, Ўзбекистон, Тожикистон ва Вьетнамдан корхоналар, компаниялар, банклар, ривожланиш институтлари, ваколатли давлат органлари вакиллари, профессионал экспертлар иштирок этди.
Международный совет по зерну и ЕЭК проведут совместное мероприятие на площадке Евразийского экономического форума осенью 2024 года
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2024
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Халқаро дон кенгаши ва ЕИК қўшма тадбир ўтказади — тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0