Халқаро дон кенгаши ва ЕИК қўшма тадбир ўтказади — тафсилотлар
© Пресс-служба ЕЭКМеждународный совет по зерну и ЕЭК проведут совместное мероприятие на площадке Евразийского экономического форума осенью 2024 года
© Пресс-служба ЕЭК
Oбуна бўлиш
Комиссия халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланиши ва қишлоқ хўжалиги бозорлари барқарорлигини таъминлаш бўйича тажриба алмашишдан манфаатдор.
TOШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Шу йилнинг кузида Евроосиё иқтисодий форуми доирасида Халқаро дон кенгаши ва Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) қўшма тадбир ўтказади. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси матбуот хизмати хабар берди.
Тегишли келишувга ЕИК саноат ва агросаноат мажмуи вазири Гоар Барсегян ва Халқаро дон кенгаши ижрочи директори Арно Петитнинг 60-сессияси доирасидаги учрашувида эришилди.
“Томонлар рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ривожланишини прогнозлаш ва уни ўзгарувчан иқлим шароитига мослаштириш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Халқаро дон кенгаши билан 2024 йил кузида Ереванда Евроосиё иқтисодий форуми ўтказиладиган майдонда қўшма тадбир ўтказиш бўйича келишувга эришилди”, — дейилади хабарда.
Барсегян 11-12 июнь кунлари Лондонда бўлиб ўтган Халқаро дон конференциясида ҳам сўзга чиқди. У қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хавфсизлиги ва эркин савдосини таъминлаш, шунингдек, ЕОИИда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари учун озиқ-овқат хавфсизлиги ва мавжуд экспорт салоҳиятини таъминлашга қаратилган Иттифоқнинг саноат қонунчилигини ривожлантиришга эътибор қаратди.
© Пресс-служба ЕЭКМеждународный совет по зерну и ЕЭК проведут совместное мероприятие на площадке Евразийского экономического форума осенью 2024 года
Международный совет по зерну и ЕЭК проведут совместное мероприятие на площадке Евразийского экономического форума осенью 2024 года
© Пресс-служба ЕЭК
“Халқаро бозорга етказиб берилаётган буғдойнинг тўртдан бир қисмидан кўпроғи ЕОИИ доирасида ишлаб чиқарилади. Комиссия халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланиши ва қишлоқ хўжалиги бозорлари барқарорлигини таъминлаш бўйича тажриба алмашишдан манфаатдор”, — деди Барсегян.
Маълумот учун, дон анжумани Халқаро дон кенгашининг озиқ-овқат хавфсизлиги, халқаро дон савдосини ривожлантириш ва дон бозори барқарорлигига бағишланган йиллик тадбиридир.