https://sputniknews.uz/20240613/magate-atom-elektr-stantsiya-uzbekistan-grossi-44350183.html
ХАЭА кичик атом электр станцияси қурилишида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашга тайёр – Гросси
ХАЭА кичик атом электр станцияси қурилишида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашга тайёр – Гросси
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон энергетика вазири ХАЭА раҳбари билан учрашди.
2024-06-13T11:14+0500
2024-06-13T11:14+0500
2024-06-13T11:14+0500
иқтисод
ўзбекистон
хаэа
энергетика вазирлиги
энергетика
ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши
аэс
росатом
атом энерегетикаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/0d/44350341_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_88a0efb2c11f91c3c8fdb87f726e9fec.jpg
TOШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) раҳбари Рафаэл Гросси агентлик Ўзбекистонни кам қувватли атом электр станцияси қурилишида қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизматига кўра, ўз навбатида, учрашув якунлари бўйича республика ХАЭА билан “атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланишнинг барча жиҳатлари бўйича” яқиндан ҳамкорлик қилаётгани ҳақида маълум қилди.Май ойи охирида “Атомстройэкспорт” (“Росатом” давлат корпорациясининг муҳандислик бўлими) ва Ўзбекистон Атом электр станцияларини қуриш давлат унитар корхонаси дирекцияси ўртасида Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станциясини қуриш бўйича шартнома имзоланган эди. Шартнома Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида имзоланган. Лойиҳа Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида Россия лойиҳаси бўйича қуввати 330 МВт (ҳар бири 55 МВт қувватга эга олтита реактор) бўлган атом электр станциясини қуришни назарда тутади. Станция қурилишида “Росатом” бош пудратчи сифатида ишлайди, маҳаллий компаниялар ҳам иштирок этади. Танланган ҳудуд аллақачон текширилган ва унинг хавфсизлиги тасдиқланган. "Росатом" маълумотларига кўра, қурилиш шу йилнинг ёзида бошланади ва тўлиқ Ўзбекистон томонидан молиялаштирилади. Энергоблоклар 2029 йилдан 2033 йилгача босқичма-босқич ишга туширилади.
https://sputniknews.uz/20240607/uzbekistan-aes-besh-yil-ishga-tushadi-44286275.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/0d/44350341_64:0:1201:853_1920x0_80_0_0_018650c00fefacb20f0ebae76e8a27f2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
magate аэс ўзбекистон кам қувватли атом станцияси лойиҳа аэс
magate аэс ўзбекистон кам қувватли атом станцияси лойиҳа аэс
ХАЭА кичик атом электр станцияси қурилишида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашга тайёр – Гросси
Ўзбекистон энергетика вазири ХАЭА раҳбари билан учрашди.
TOШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) раҳбари Рафаэл Гросси агентлик Ўзбекистонни кам қувватли атом электр станцияси қурилишида қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“ХАЭА Ўзбекистонни мамлакатда атом энергетикасини, хусусан, кичик модулли реакторларни жорий этиш бўйича режаларини қўллаб-қувватлашда давом этишга тайёр”, — деди Гросси Ўзбекистон энергетика вазири билан Венада бўлиб ўтган учрашувдан сўнг.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизматига кўра, ўз навбатида, учрашув якунлари бўйича республика ХАЭА билан “атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланишнинг барча жиҳатлари бўйича” яқиндан ҳамкорлик қилаётгани ҳақида маълум қилди.
“Ўзбекистонда атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланишнинг барча жиҳатлари бўйича MAGATE билан яқиндан ҳамкорлик қилинаётгани алоҳида таъкидланди. Мулоқотда шунингдек, ушбу йўналишдаги ҳамкорликни изчил давом эттириш масалалари муҳокама қилинди”, — деб ёзади вазирлик матбуот хизмати.
Май ойи охирида “Атомстройэкспорт” (“Росатом” давлат корпорациясининг муҳандислик бўлими) ва Ўзбекистон Атом электр станцияларини қуриш давлат унитар корхонаси дирекцияси ўртасида Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станциясини қуриш бўйича шартнома имзоланган эди. Шартнома Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида имзоланган.
Лойиҳа Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида Россия лойиҳаси бўйича қуввати 330 МВт (ҳар бири 55 МВт қувватга эга олтита реактор) бўлган атом электр станциясини қуришни назарда тутади.
Станция қурилишида “Росатом” бош пудратчи сифатида ишлайди, маҳаллий компаниялар ҳам иштирок этади. Танланган ҳудуд аллақачон текширилган ва унинг хавфсизлиги тасдиқланган. "Росатом" маълумотларига кўра, қурилиш шу йилнинг ёзида бошланади ва тўлиқ Ўзбекистон томонидан молиялаштирилади. Энергоблоклар 2029 йилдан 2033 йилгача босқичма-босқич ишга туширилади.