Ўзбекистонда биринчи кам қувватли АЭС беш йилдан сўнг ишга тушади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПодписание контракта на сооружение атомной электростанции малой мощности
Подписание контракта на сооружение атомной электростанции малой мощности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2024
Oбуна бўлиш
Биринчи реактор 5 йилдан сўнг, қолган реакторлар эса кейинги ҳар 6 ойда ишга тушиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистонда кам қувватли АЭСнинг биринчи реактори беш йилдан сўнг ишга туширилиши режалаштирилган.
Бу ҳақида 27 май куни Россиянинг "Атомэкспорт" ва Ўзбекистоннинг АЭС қуриш бўйича дирекцияси ўртасида кам қувватли атом электр станциясини қуриш бўйича имзоланган шартномада айтиб ўтилган.
Лойиҳа Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги Тузкон кўли яқинидаги аввал тасдиқланган майдонда амалга оширилади.

"Росатом" маълумотларига кўра, станцияни босқичма-босқич фойдаланишга топшириш 2029-2033 йилларда режалаштирилган. Биринчи реакторини ишга тушириш 5 йилдан кейин амалга оширилиши, қолган олти реакторнинг ҳар бири эса — олти ойлик интервал билан ишга туширилади.

Эслатиб ўтамиз, Форишдги майдонда дастлаб Россия кредити эвазига қуввати 2,4 ГигаВатт бўлган йирик атом электр станцияси қуриш режалаштирилган эди. Бу қувват Ўзбекистоннинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини 20%га қоплаган бўларди. Амалдаги шартнома эса умумий қуввати 330 МегаВатт бўлган 6та кичик реактор қурилишини назарда тутади. Бу лойиҳа тўлиқ Ўзбекистон маблағи эвазига амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0