https://sputniknews.uz/20240611/qurbon-hayit-sana-dam-kunlar-44327976.html
Расман: Қурбон ҳайитини нишонлаш санаси ва дам олиш кунлари маълум бўлди
Расман: Қурбон ҳайитини нишонлаш санаси ва дам олиш кунлари маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.
2024-06-11T11:00+0500
2024-06-11T11:00+0500
2024-06-11T11:58+0500
жамият
ўзбекистон
қурбон байрам
қурбон ҳайити
шавкат мирзиёев
шерзод асадов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/15/34148724_0:160:3071:1887_1920x0_80_0_0_70469245f82202752ea33933e4b07c9b.jpg
TOШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади, деб ёзмоқда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов. Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади. Мусулмон оламида кенг нишонланадиган, барча мусулмонлар учун хос бўлган байрамлардан бири бу ҳайит (ийд) байрами ҳисобланади.“Ҳайит” сўзи араб тилидан кириб келган сўз бўлиб, “ийд” – байрам, маъносини билдиради. Ислом анъанасига кўра иккита ҳайит байрам сифатида нишонланади: Рамазон ҳайити (Ийд ас-сиғар, Ийд ал-фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-кабир, Ийд ал-адҳо).Мусулмон оламида ҳайит кунлари ой тақвими асосида белгиланади. Қурбон ҳайити зулҳижжа ойининг ўнинчи кунига тўғри келади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/15/34148724_171:0:2900:2047_1920x0_80_0_0_f7bc0eb9e137779201866c990ed677ea.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қурбон ҳайит дам кунлари қурбон хайит 2024 дам олиш кунлари qurbon hayiti qachon 2024 qurbon hayiti 2024 dam olish kunlari qachon bayram qilinadi ўзбекистон
қурбон ҳайит дам кунлари қурбон хайит 2024 дам олиш кунлари qurbon hayiti qachon 2024 qurbon hayiti 2024 dam olish kunlari qachon bayram qilinadi ўзбекистон
Расман: Қурбон ҳайитини нишонлаш санаси ва дам олиш кунлари маълум бўлди
11:00 11.06.2024 (янгиланди: 11:58 11.06.2024) Ўзбекистонда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.
TOШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади, деб ёзмоқда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.
Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.
“Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади”, — дейилади хабарда.
"Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди", — деб ёзади Асадов.
Мусулмон оламида кенг нишонланадиган, барча мусулмонлар учун хос бўлган байрамлардан бири бу ҳайит (ийд) байрами ҳисобланади.
“Ҳайит” сўзи араб тилидан кириб келган сўз бўлиб, “ийд” – байрам, маъносини билдиради. Ислом анъанасига кўра иккита ҳайит байрам сифатида нишонланади: Рамазон ҳайити (Ийд ас-сиғар, Ийд ал-фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-кабир, Ийд ал-адҳо).
Мусулмон оламида ҳайит кунлари ой тақвими асосида белгиланади. Қурбон ҳайити зулҳижжа ойининг ўнинчи кунига
тўғри келади.