Қурбон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Oбуна бўлиш
Ҳижрий тақвимга кўра, бу йил ҳайит 17 июнда нишонланиши кутилмоқда. Аммо бу ҳозирча расман тасдиқланмаган.
Ҳайит шу куни нишонланган тақдирда, Ўзбекистонда 3 кун кетма-кет дам олинади.
Мусулмон оламида кенг нишонланадиган, барча мусулмонлар учун хос бўлган байрамлардан бири бу ҳайит (ийд) байрами ҳисобланади.
“Ҳайит” сўзи араб тилидан кириб келган сўз бўлиб, “ийд” – байрам, маъносини билдиради. Ислом анъанасига кўра иккита ҳайит байрам сифатида нишонланади: Рамазон ҳайити (Ийд ас-сиғар, Ийд ал-фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-кабир, Ийд ал-адҳо).
Мусулмон оламида ҳайит кунлари ой тақвими асосида белгиланади. Қурбон ҳайити зулҳижжа ойининг ўнинчи кунига тўғри келади.
Янгиликлар лентаси
0