Ўзбекистонга бу йил 11 млн хорижий сайёҳ жалб қилинади
09:38 04.06.2024 (янгиланди: 10:39 04.06.2024)
© UNWTOТуристический комплекс "Silk Road Samarkand" в Самарканде.
© UNWTO
Oбуна бўлиш
Президент туризмни ривожлантириш бўйича жамоатчилик кенгаши тузишни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Ўзбекистон бу йил 11 миллион хорижий сайёҳни жалб қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини кўпайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини кўпайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини кўпайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Қайд этилишича, ўтган йил октябрда Самарқандда бўлган Бутунжаҳон туризм ташкилоти форуми доирасида 2 миллиард 300 миллион долларлик инвестициявий келишувларга эришилган.
“Хорижий инвесторлар томонидан Шаҳрисабз тумани Ғелон ва Сарчашма қишлоқлари орасида 3 минг гектарли тоғ-чанғи мажмуаси ташкил қилиш бошланди. Мираки қишлоғи бўйича ҳам мастер режа ишлаб чиқилмоқда”, — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Шаҳрисабз шаҳри ва Шаҳрисабз туманида туризм кластери ташкил қилинади. 33 километрли Ҳисорак – Ғелон ва Ҳисорак – Сарчашма йўли кенгайтириб, таъмирланади. “Чироқчи-Шўрқудуқ” автомобиль йўли яхшиланиб, Самарқанддан Шаҳрисабзга қатнов вақти қисқаради.
Ғелондан ўтувчи Оқсу дарёсида қуввати 24 мегаваттли 3 та гидро электр станция ишга туширилади. Натижада туризм кластерида электрдан муаммо бўлмайди. Шаҳрисабз туризм техникумида Швейцария дастури асосида йилига 100 нафар мутахассис тайёрланади.
Бундай ишларни Оҳангарон, Ургут, Нурота, Янгиқўрғон, Поп, Чортоқ, Бойсун, Сариосиё, Бахмал, Фарғона каби туризм салоҳияти юқори 20 та туманда ҳам қилиш мумкинлиги таъкидланди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини кўпайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини кўпайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Мутасаддиларга хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда бу борада мастер режа ишлаб чиқиш топширилди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, яқинда “Бойсун баҳори” халқаро этно-фестивали ўтказилиши натижасида Сурхондарёга сайёҳлар келиши 4 карра кўпайди.
“Умуман, ёшларнинг экстремал туризмга қизиқиши йилдан-йилга ошаяпти. Бу йўналишни ривожлантириш бўйича дастур қабул қилиш вазифаси қўйилди”, - дея қайд этилган хабарда.
Аквапарк ва бассейнлар қуриш
Меҳмонхоналарда бассейнлар қурилмоқда, лекин ҳудудларда туристларни ўзига тортадиган замонавий аквапарклар йўқ.
Қайд этилишича, табиий кўллар атрофидаги туризм имкониятлари ҳам ишга солинмаяпти. Масалан, Миришкор туманидаги Сечанкўл ва Ачинкўл бўйида бирорта дам олиш маскани йўқ. Айдар-Арнасой кўллар тизими овчилик ва экотуризм учун жуда қулай.
“Шулардан келиб чиқиб, аквапарклар қуриш ҳамда кўллар бўйида лойиҳалар қилиш учун ерлар аукционга чиқарилиши белгиланди”, — дейилади хабарда.
Тиббиёт ва соғломлаштириш туризми
Ўзбекистонда санаторий ва тиббий муассасаларда ўтган йили 60 мингдан зиёд хорижий турист даволанган. Охирги беш йилда хусусий клиникалар кўпайгани билан атиги иккитаси халқаро аккредитацияга эга.
“Бизда тиббиёт ва соғломлаштириш туризмини уйғунликда ривожлантириш бўйича яхлит ёндашув йўқ. Аслида, тиббий туризмнинг ўзидан йилига 300 миллион доллар экспорт қилиш мумкин. Шу боис Жанубий Корея, Туркия ва Ҳиндистон тажрибаси асосида “Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги” дастури бошланиши эълон қилинди”, — дейилган хабарда.
Энди хусусий клиникаларнинг халқаро аккредитациядан ўтиш, хорижий кўргазмада қатнашиш харажати бюджетдан қопланади. Клиникаларга келган чет элликлар учун қўшилган қиймат солиғи қайтариб берилади. Хорижга бориб, тарғибот-диагностика хизматини кўрсатган шифокорларнинг транспорт ва яшаш харажатлари тўлаб берилади.
Шу мақсадда шифохона ва санаторийларни халқаро сертификатлаш, малакали менежерларни жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини кўпайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини кўпайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Халқаро гастрономик фестиваллар
Анъанавий фестивалларнинг доимий аниқ саналарини белгилаш, чегарадан ўтишни янада соддалаштириш муҳимлиги қайд этилди.
Туризм ривожига халал бераётган яна бир муаммо транспорт билан боғлиқ. Чет элларда туроператорлар чипталарни камида олти ой олдин сотиб олади, шунинг учун “саёҳат тўплами” арзон. Республикада эса самолёт ва поездга чипта олиш қийин, бир-икки ой қолганда топилмайди ҳам.
“Шу боис Транспорт вазирлигига халқаро рейсларни кўпайтириш, барча қатновлар ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформани ишга тушириш вазифаси қўйилди”, — дея қайд этилди хабарда.
“Миллий туризм бренди”га контент яратиш учун танлов ўтказилади. Бу йил Тошкентда, келгуси йилда Хивада халқаро гастрономик фестиваллар ташкил этилиб, 300 дан зиёд миллий таомларимиз тарғиб қилинади. “Электрон-виза” тизими янада такомиллаштирилиб, мобиль иловаси ҳам ишга туширилади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини кўпайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини кўпайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Президент туризмни ривожлантириш бўйича жамоатчилик кенгаши тузишни таклиф қилди.
Мутасаддилар бу йил 11 миллион хорижий сайёҳни жалб этиш ҳамда туризм экспортини 2,5 миллиард долларга етказиш имкони борлигини айтиб, режалари юзасидан ахборот берди.