Ўзбекистон МДҲ давлатларининг бешинчи ёшлар форумида иштирок этади

© Международный театральный фестиваль им. А.П. ЧеховаМДҲ давлатларининг бешинчи ёшлар форуми бўлиб ўтади, архив сурат.
МДҲ давлатларининг бешинчи ёшлар форуми бўлиб ўтади, архив сурат. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2024
Oбуна бўлиш
Форумга дунёнинг 9 давлатидан 35 ёшгача бўлган 200 дан ортиқ режиссёр, актёр, саҳна рассоми ва театр танқидчилари келади.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Бугун Олмаотада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатларининг бешинчи ёшлар театр форуми иш бошлайди. Бу ҳақда Чехов номидаги театр фестивали матбуот хизмати хабар берди.

"Форумда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларусь, Арманистон, Озарбайжон ва Россиядан 35 ёшгача бўлган 200 нафардан ортиқ режиссёрлар, актёрлар, саҳна рассомлари ва театр танқидчилари иштирок этади", — дейилади хабарда.

Форумни ўтказишдан мақсад — маданий алоқаларни сақлаш ва ривожлантириш, ёш театр раҳбарларини аниқлаш ва бирлаштириш, шу орқали МДҲ мамлакатлари ижодкор ёшлари ўртасида маданият ва санъат соҳасидаги ҳамкорлик шаклларини кенгайтиришга кўмаклашиш.
© Международный театральный фестиваль им. А.П. ЧеховаМДҲ давлатларининг бешинчи ёшлар форуми бўлиб ўтади, архив сурат.
Пятый Молодежный театральный форум стран СНГ пройдет в Алматы в июне 2024 года  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2024
МДҲ давлатларининг бешинчи ёшлар форуми бўлиб ўтади, архив сурат.
Тадбир доирасида саҳна кўринишлари, ижодкорлар каталоги тақдимоти, ёш драматургларнинг пьеса тўпламлари, маҳорат сабоқлари, маърузалар, семинарлар ўтказилади.
Профессионал ҳакамлар ҳайъати ғолибларни аниқлайди, уларга пул мукофотлари ва МДҲ мамлакатлари Ёшлар театр форумининг бирлаштирувчи рамзи – олтин, кумуш ва бронза соябон кўринишидаги эсдалик совғалари топширилади.
© Международный театральный фестиваль им. А.П. ЧеховаМДҲ давлатларининг бешинчи ёшлар форуми бўлиб ўтади, архив сурат.
Пятый Молодежный театральный форум стран СНГ пройдет в Алматы в июне 2024 года  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2024
МДҲ давлатларининг бешинчи ёшлар форуми бўлиб ўтади, архив сурат.
Форумнинг энг яхши спектакли 2025 йилда Москвада бўлиб ўтадиган ХVII Чехов халқаро театр фестивалида иштирок этади.

“Лойиҳа ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш, театр санъати ривожига салмоқли ҳисса қўшиш ва халқаро маданий алоқалар учун янги уфқларни очиш имконини беради. Форум мулоқот майдонини яратиш орқали театр келажагини белгилаб берувчи навқирон авлоднинг ўзаро фикр ва тажриба алмашишига имконият яратади, ижодий ўсиш ва тараққиётга туртки беради”, – дейди Россия маданият вазири Ольга Любимова.

“Келажак театри” лабораторияси театр санъатининг янги йўналишлари ва концепцияларини тадқиқ қилиш, муҳокама қилиш ва шакллантириш учун ёш театр етакчилари йиғиладиган ноёб макондир. У режиссёрлар, драматурглар, саҳна ижодкорлари, театр мутахассислари биргаликда келажак архитекторлари ролини ўйнашади ва уларнинг изланишлари ва муҳокамалари театр ишининг ривожланиш векторларини башорат қилиш воситаси бўлиб хизмат қилади.
© Международный театральный фестиваль им. А.П. ЧеховаМДҲ давлатларининг бешинчи ёшлар форуми бўлиб ўтади, архив сурат.
Пятый Молодежный театральный форум стран СНГ пройдет в Алматы в июне 2024 года  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2024
МДҲ давлатларининг бешинчи ёшлар форуми бўлиб ўтади, архив сурат.
Шунингдек, ёш театр рассомларининг "Сценографик коллаж" кўргазмаси ҳам ўтказилади. Унда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия ва Ўзбекистондан 15 нафар саҳна рассомларининг асарлари намойиш этилади.
Ёшлар театр форуми 9 июнга қадар давом этади.
Маълумот учун, МДҲ, Болтиқбўйи ва Грузия давлатларининг Ёшлар театр форуми ҳар уч йилда бир марта ўтказилади. Тадбир 2012 йилда Кишинёвда (Молдова), 2015 йилда Минскда (Беларусь), 2018 йилда Ереванда (Арманистон), 2021 йилда эса Тошкентда (Ўзбекистон) бўлиб ўтган.
Икки-уч йиллик тайёргарлик жараёнида ёш режиссёрларнинг спектакллари, театр рассомлари асарлари, ёш драматургларнинг спектакллари танлаб олинади. Ҳар бир форумга МДҲ, Болтиқбўйи ва Грузиядан 300 нафарга яқин киши келади. Форумнинг 12 йиллик фаолияти давомида иштирокчиларнинг умумий сони 1000 нафар, томошабинлар сони эса 20 000 нафардан ортиқ.
Янгиликлар лентаси
0