Қабул-2024: абитуриентларни рўйхатга олиш санаси маълум бўлди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишРабота приемной комиссии МФТИ
Работа приемной комиссии МФТИ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2024
Oбуна бўлиш
Олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари июль-август ойларида ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. 2024-2025 ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш 5 июндан бошланади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
2024-2025 ўқув йилидан бошлаб давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига (касб-ҳунар мактаби бундан мустасно) қабул қилиш бўйича имтиҳонлар “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ бир вақтда ўтказилади.
Бунда абитуриентлар ўз танловига кўра тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, дастлаб олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишларига, сўнг профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун танловда иштирок этади.
Олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари июль-август ойларида ўтказилади.
Давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул жараёни қуйидаги 2 босқичда амалга оширилади:
1-босқичда абитуриентлар ҳар йили 5 июндан 25 июнга қадар тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади. Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини ҳамда кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, ушбу имтиҳонни топширадиган давлат ОТМни танлайди.
2-босқичда абитуриентлар тест синовлари тўлиқ якунланганидан сўнг 15 кун давомида олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танлайди.
Коллеж ва техникумларда ўқиш учун абитуриентлар коллеж ва (ёки) техникумни, касб ва мутахассисликни ҳамда таълим шаклини ОТМларига қабулнинг якуний натижаси эълон қилинганидан сўнг 10 кун муддатда танлайди.
ОТМларга ўқишга қабул қилишда қандай ўзгаришлар бўлади — президент фармони
Сентябрга қадар ўқув жараёнларига янги тизим жорий этилади — тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0