Россия қуроллари Украинадаги можарони қандай ўзгартирмоқда?

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишБоевая подготовка артиллеристов Южной группировки войск
Боевая подготовка артиллеристов Южной группировки войск - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2024
Oбуна бўлиш
ОАВ: Россия ҳаво бомбалари Украина Қуролли кучлари учун жиддий таҳдидга айланди ва можаронинг боришини ўзгартирмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Россиянинг режали бомбалари Украина Қуролли кучлари учун жиддий таҳдидга айланди ва можаро ҳолатини ўзгартирмоқда, деб хабар берди РИА Новости “NRK” нашрига таяниб.
“Нисбатан қисқа вақт ичида режали бомбалар Украина можаросида Россия қуролларининг энг муҳим турларидан бирига айланди”, — дейилади материалда.
Мақола муаллифлари сўзларига кўра, Россия ҳаво бомбалари улкан вайронкор кучга эга бўлиб, украиналик ҳарбийларга жиддий зарар етказмоқда, уларнинг руҳиятини пасайтириб, янги сафарбарликларга тўсқинлик қилмоқда.
“Бир шарҳловчи бомбаларни Украина можаросида “янги давр”нинг хабарчиси деб атади”, — дейилади нашрда.
Яқинда Владимир Зеленский Испаниядаги матбуот анжуманида Россия назоратидаги ҳаво бомбалари Украина кучларига жиддий зарар етказаётганини айтган эди.
Россия Ҳаво-космик кучлари махсус ҳарбий операция зонасида универсал режалаштириш ва тузатиш модуллари билан жиҳозланган ҳаво бомбаларидан фаол фойдаланмоқда. Жанговар самолётлар Украина Қуролли кучларининг мустаҳкамланган ҳудудларига Украина зенит-ракета тизимларига дуч келмаган ҳолда зарба бера олди.
Янгиликлар лентаси
0