Сенати раиси Ўмоннинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

© Пресс-служба Сената Олий МажлисаТанзила Нарбаева встретилась с послом Султаната Оман
Танзила Нарбаева встретилась с послом Султаната Оман  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Ўмон Султонлиги парламентлараро мулоқотни фаоллаштиради.
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Ўмон Султонлигининг Ўзбекистондаги элчиси Вафо Жабр Носир ал-Бусаидий билан учрашди, дея хабар берди юқори палата матбуот хизмати.
Учрашувда икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва парламентлараро алоқаларни ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар ўзаро савдо айланмаси кўрсаткичи икки давлатнинг салоҳиятини ифода этмаслигини, тадбиркорлар ўртасида қўшма бизнес лойиҳаларни фаоллаштириш лозимлигини таъкидлашди.
“Мулоқот давомида фан, таълим, маданият йўналишларидаги ҳамкорлик, мамлакатларнинг туризм салоҳиятидан янада кенгроқ фойдаланиш бўйича амалий саъй-ҳаракатларни бирлаштириш бўйича фикр алмашилди. Суҳбат чоғида парламентлараро мулоқотни ўзаро ташрифлар орқали фаоллаштириш, икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари тегишли қўмиталари ўртасида тажриба алмашиш ва яқин алоқаларни ўрнатиш муҳимлиги қайд этилди”, — дейилади хабарда.
Учрашув якунида дипломат икки томонлама муносабатларни бундан кейин ҳам янада ривожлантириш учун бор имконият ва салоҳиятини ишга солишини билдириб ўтди.
Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2024
Ўзбекистон Ўмон ва Кувайт ташқи ишлар вазирликлари билан ҳамкорлик қилади
Янгиликлар лентаси
0