Президент РФ В. Путин провел встречи на полях саммита ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2024
Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи - 2024 йил
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия президенти Владимир Путин 26–27 май кунлари давлат ташрифи билан мамлакатда бўлади. Ташриф давомида икки давлат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш муҳокама қилинади.

Россия Ўзбекистонга газ экспортини оширишга тайёр — Путин

© Sputnik / Сергей Бобылев / Медиабанкка ўтишГосударственный визит президента Владимира Путина в Узбекистан. День второй
Государственный визит президента Владимира Путина в Узбекистан. День второй - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2024
Oбуна бўлиш
Путин: Россия Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёр.
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Россия газини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга экспорт қилиш муддатидан анча олдин амалга оширилмоқда, Россия Федерацияси ушбу ҳажмни оширишга тайёр. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан музокарада маълум қилди.
“Алоҳида айтиб ўтмоқчиманки, 2023 йил 7 октябрда сиз ва мен ва Қозоғистон президенти Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга Россия газини етказиб беришни бошладик. Ҳозирда экспорт муддатидан анча олдин амалга оширилмоқда, агар керак бўлса, биз бу ҳажмни оширишга тайёрмиз”, — деди Путин.
Маълумот учун, шу кунларда Россия Федерацияси президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турибди. Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида музокаралар бошланди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг февраль ойида Россия элчиси Олег Мальгинов Москва ва Тошкент Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини оширишни муҳокама қилаётганини айтган эди.
Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги газ соҳасидаги ҳамкорлик - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2024
Матбуот маркази
Россия ва Ўзбекистон: газ соҳасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда
Янгиликлар лентаси
0