Президент РФ В. Путин провел встречи на полях саммита ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2024
Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи - 2024 йил
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия президенти Владимир Путин 26–27 май кунлари давлат ташрифи билан мамлакатда бўлади. Ташриф давомида икки давлат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш муҳокама қилинади.

Тошкентда Мирзиёев ва Путин музокаралари бошланди — видео

Oбуна бўлиш
Россия ва Ўзбекистон етакчилари ўртасидаги олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида музокаралар бошланди.
Дастлаб "Куксарой"да Россия етакчиси шарафига қабул маросими бўлиб ўтди. Президентлар қароргоҳда мадҳия ва фахрий қоровул билан қаршиланди.
Давлат раҳбарлари делегация вакиллари билан саломлашиб, сўнг биргаликда суратга тушишди.
Учрашув кун тартибидан Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалалари ўрин олган.
Амалий ҳамкорликни кенгайтиришга, энг аввало, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, иқтисодиёт тармоқларида кооперация лойиҳаларини илгари суриш, инновацион ҳамкорлик дастурларини қўллаб-қувватлаш, фаол маданий-гуманитар алмашинувни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Саммит якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш режалаштирилган. Президентлар Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг биринчи йиғилишида ҳам иштирок этишади.
Янгиликлар лентаси
0