Президент РФ В. Путин провел встречи на полях саммита ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2024
Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи - 2024 йил
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия президенти Владимир Путин 26–27 май кунлари давлат ташрифи билан мамлакатда бўлади. Ташриф давомида икки давлат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш муҳокама қилинади.

Мирзиёев ва Путин музокаралари: Ўзбекистон ва Россия муносабатларида янги босқич бошланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаСостоялись переговоры делегаций Узбекистана и России в расширенном формате
Состоялись переговоры делегаций Узбекистана и России в расширенном формате - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2024
Oбуна бўлиш
Россияда Ўзбекистоннинг тўлақонли савдо ваколатхонаси ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи икки давлат ўртасидаги муносабатларда янги босқич бошланганини кўрсатади. Бундай фикрни Шавкат Мирзиёев икки давлат етакчиларининг кенг таркибдаги музокаралари давомида билдирди.
Ўзбекистон президенти музокаралар ҳақида фикр билдириб, икки давлат муносабатларида илгари ҳеч қачон бундай мазмунли саноат дастури бўлмаганини таъкидлади.
Мирзиёев Путин билан биргаликда меҳнат миграцияси соҳасида тартиб ўрнатишини айтди.
“Биз меҳнат миграцияси каби нозик масалага алоҳида эътибор қаратдик, тизимли ҳамкорликни ташкил этиш, самарали механизмларни жорий этиш муҳимлигини таъкидладик. Владимир Владимировичнинг ушбу нозик масала бўйича таклифларимни қўллаб-қувватлаганидан жуда мамнунман. Ўйлайманки, биз барибир бу масалага ҳар икки томондан керакли тартибни киритамиз”, — деди Мирзиёев.
Ўзбекистон ва Россия савдо айланмасини 30 млрд долларга етказади.
“Бугун ҳурматли Владимир Владимирович билан мен янги мақсадларга – яқин келажакда товар айирбошлаш ҳажмини 30 млрд долларга етказишга келишиб олдик. Бунинг учун салоҳият ва барча имкониятлар мавжуд”, дейди Ўзбекистон президенти.
Ушбу вазифани амалга оширишга кўмаклашиш учун Россияда Ўзбекистоннинг тўлақонли савдо ваколатхонаси ташкил этилади.
Ўзбекистон президенти матбуот хизматига кўра, музокаралар давомида томонлар парламентлар, ҳукуматлар, вазирликлар, идоралар, ҳудудлар, жамоатчилик, экспертлар ва ишбилармон доиралар даражасидаги фаол алоқаларни давом эттиришга келишиб олишди.
"Бу мақсадда Бош вазирлар даражасидаги Қўшма комиссия ва Ҳукуматлараро комиссиянинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланилади, уларнинг навбатдаги йиғилишлари шу йил охиригача ўтказилади. Шунингдек, мунтазам сиёсий маслаҳатлашувларни, БМТ, МДҲ, ШҲТ каби халқаро ва минтақавий тузилмалар ҳамда бошқа кўп томонлама платформалар доирасида яқин ҳамкорликни давом эттириш зарурлиги таъкидланди", — дейилади хабарда.
Бугунги саммитга энергетика, металлургия, нефть-кимё, машинасозлик, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги, логистика, фармацевтика, сунъий интеллект ва бошқа кўплаб йўналишларда 20 миллиард доллардан ортиқ қийматда янги саноат кооперацияси лойиҳалари тайёрланди.
Бу каби лойиҳаларни илгари суриш учун қўшма Инвестиция платформаси ишга туширилади.
Энергетика соҳасида газ ташиш тизимини модернизация қилиш, газ, нефть ва нефть маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини ошириш, углеводородларни қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Янгиликлар лентаси
0