Хитойда Марказий Осиёга юк ташиш маркази очилди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишТранспортно-логистический центр
Транспортно-логистический центр - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2024
Oбуна бўлиш
Ушбу логистика маркази Европа ва Марказий Осиё давлатлари билан юк ташишни ривожлантиришга ёрдам беради.
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Хитой шимоли-ғарбидаги Шинжон-Уйғур автоном вилоятида Қашғар шаҳри яқинида юк автомобиллари учун Хитойда биринчи йиғиш ва тарқатиш маркази очилди, деб хабар қилмоқда "Синхуа" агентлиги.

"Халқаро TIR сертификатига эга бўлган ушбу логистика маркази Марказий Осиё давлатлари ва Европа билан трансчегаравий савдони ва божхона расмийлаштирув жараёнларини 30%, транспорт харажатларини 15% га қисқартириши кутилмоқда", — деб хабар қилди Қашғар божхона хизмати.

"TIR йиғиш ва тарқатиш марказини яратиш билан биз Европа бозорини ривожлантиришни режалаштирмоқдамиз", - деди Цзи Шэнго. Унинг компанияси ҳозирда Марказий Осиёда бизнес билан шуғулланади.
Қашқар божхона директори ўринбосари Лиу Хуалуннинг айтишича, трансчегаравий савдо тартиб-қоидаларини янада осонлаштириш учун TIR божхона расмийлаштируви жараёнини доимий равишда оптималлаштириш, мавжуд TIR йўналишларидан фойдаланиш частотасини ошириш ва янги йўналишларни фаол равишда кенгайтириш чоралари кўрилади.

TIR – бу БМТ конвенцияларига асосланган халқаро трансчегаравий юк ташиш соҳасида божхона тартиб-таомилларини соддалаштиришга қаратилган глобал тизим. Хитой TIRга 2016 йилда қўшилган.
Янгиликлар лентаси
0