Президент РФ В. Путин провел встречи на полях саммита ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2024
Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи - 2024 йил
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия президенти Владимир Путин 26–27 май кунлари давлат ташрифи билан мамлакатда бўлади. Ташриф давомида икки давлат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш муҳокама қилинади.

Ўзбекистон Россиядан инвестицияларни ўзлаштириш ҳажмини 5 млрд долларгача оширмоқчи

Oбуна бўлиш
Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи арафасида Россия ва Ўзбекистон ўртасида кўп қиррали ҳамкорлик натижалари, амалга оширилаётган қўшма истиқболли лойиҳалар ва яқин келажакда амалга ошириладиган режалар тақдим этилган материаллар эълон қилинди.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ўзбекистон Россиядан инвестицияларни ўзлаштириш ҳажмини 5 млрд долларгача оширмоқчи. Бу ҳақда Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг республикага давлат ташрифи арафасида эълон қилинган материалларда маълум қилинди.
Ҳужжатларда қайд этилганидек, 2023 йилда Россия инвестицияларининг 3 миллиард долларга яқини ўзлаштирилди.
“Ўтган йили 3 миллиард долларга яқин Россия инвестициялари ўзлаштирилди, бу йил 5 миллиард доллар ўзлаштирилиши кутилмоқда”, — дейилади материалларда.
Эълон қилинган маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда. 2023 йилда 700 дан ортиқ янги корхона ташкил этилди.

“2023 йил охирига келиб мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 10 миллиард долларга етди, 2030 йилга бориб бу кўрсаткични икки бараварга ошириш мақсади қўйилди”, — дейилади материалларда.

Шу билан бирга, амалга оширилаётган икки томонлама лойиҳалар ва яқин келажак учун узоқ муддатли режалар ҳақида ҳам маълумотлар эслатиб ўтилди.
Хусусан, ҳозирда Россия ва Ўзбекистон:
республикада кичик атом реакторларига эга станцияни биргаликда қуриш масалалари устида ишламоқда, шунингдек, Россия лойиҳасидаги атом электр станцияларини қуриш бўйича Бош шартнома параметрлари ҳам келишиб олинмоқда;
саноатдаги йирик лойиҳалар, жумладан, Тошкент вилоятидаги Олмалиқ кон-металлургия комбинати негизида мисни қайта ишлаш заводи қурилиши устида ишламоқда;
Бухоро вилоятида газ-кимё мажмуаси ва Тебинбулоқ темир рудаси конида металлургия кластерини ташкил этиш;
2024 йил охирида Навоий ва Бухорода янги саноат паркларини ишга туширишни режалаштирмоқда;
Ўзбекистонда саноат паркларини ташкил этиш бўйича ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда.
Шунингдек, Тошкент вилоятида 2022 йил март ойида ишга туширилган “Чирчиқ” кимё-технопарки муваффақиятли фаолият юритаётгани таъкидланди. 2023йил март ойида Жиззах технопарки очилди.
“Келгусида Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида – Навоий ва Бухоро шаҳарларида ҳам саноат парклари очилиши режалаштирилган”, — дейилади материалларда.
Эслатиб ўтамиз, Россия раҳбари 26-27 май кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Бу Владимир Путиннинг президент этиб қайта сайланганидан кейин Марказий Осиёга илк ташрифидир.
Сотрудничество Узбекистана и России сквозь года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2024
Ўзбекистон ва Россиянинг йиллар давомидаги ҳамкорлиги — инфографика
Янгиликлар лентаси
0