Россиянинг энг йирик савдо компанияси Фарғонада ўз офисини очади

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишФлаг России и Узбекистана, архивное фото
Флаг России и Узбекистана, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2024
Oбуна бўлиш
Фарғона вилояти, Бошқирдистон республикаси ҳамда Свердловск вилояти ўртасида ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Фарғона вилояти делегациясининг Бошқирдистон республикаси ҳамда Свердловск вилоятига амалий ташрифи давомида имзоланган инвестицион келишувлар ва савдо шартномаларининг умумий қиймати 562 млн доллардан ошди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги хабар берди.
“Булардан 17 таси қиймати 335 млн долларлик инвестиция келишувлари бўлса, қиймати 226,8 млн. долларлик 35 та савдо шартномаси шакллантирилди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, имзоланган ҳужжатлар вилоятда етиштирилган қишлоқ хўжалиги ҳамда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларини Россия бозорига етказиб бериш, қўшма агрологистика марказлари барпо этиш, қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳасида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш каби йўналишларни қамраб олади.
Шунингдек, ташриф давомида эришилган келишувлар орасида вилоят тадбиркорларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳамда чорвачилик лойиҳаларини амалга ошириш учун Бошқирдистон ҳудудидан 10 минг гектаргача ер майдони ажратилади.

"Фарғонада ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг Россиянинг энг йирик савдо компанияси – Сима-Ленд платформаси орқали кенг сотуви йўлга қўйилади. Мазкур компания Фарғонада ўз офисини очади", — дея қўшимча қилинган хабарда.

Шунингдек, вилоят делегацияси аъзолари Екатеринбург шаҳридаги Юксак технологиялар технопаркидаги Свердловск корхоналари томонидан ишлаб чиқилган пилотсиз учиш аппаратлари, реверс муҳандислик, сув тозалаш ҳамда химия саноати учун янги ишланмалар билан танишишди.
Томонлар Фарғона вилоятидаги “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси ҳамда кичик саноат зоналарида ҳамкорликда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятларини муҳокама қилиб, биргаликда иш ташкил этишга келишиб олишди.
Сотрудничество Узбекистана и России сквозь года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2024
Ўзбекистон ва Россиянинг йиллар давомидаги ҳамкорлиги — инфографика
Янгиликлар лентаси
0