https://sputniknews.uz/20240523/uzbekistan-charm-poyabzal-sanoat-klaster-44006154.html
Ўзбекистонда чарм-пойабзал саноати кластерлари ташкил қилинади
Ўзбекистонда чарм-пойабзал саноати кластерлари ташкил қилинади
Sputnik Ўзбекистон
Хорижий брендларни жалб қилган пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга “сорсинг” компаниялари учун сарфланган харажатнинг 30 минг долларгача қисми қоплаб берилади.
2024-05-23T12:34+0500
2024-05-23T12:34+0500
2024-05-23T12:34+0500
ўзбекистон
янги қарор
пойабзал
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/785/58/7855873_0:67:1281:787_1920x0_80_0_0_a3f74fe9e9281fba0589d90eb3397080.jpg
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Ўзбекистонда чарм-пойабзал саноати кластерлари ташкил қилинади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган қарорда назарда тутилган.Президент “Чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик тармоқларини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.Унга кўра, Шароф Рашидов ва Оҳангарон туманларида ташкил этилган чарм-пойабзал кичик саноат зонаси ҳудудини кенгайтириш орқали, чармни чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган чарм-пойабзал саноати кластерлари ташкил қилинади.“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналарни харид қилиш мақсадида қуйидаги миқдорни компенсация қилиб беради:Хорижий брендларни жалб қилган пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга “сорсинг” компаниялари учун сарфланган харажатнинг 30 минг долларгача қисми қоплаб берилади.Саноат зоналарида ташкил этиладиган корхоналар мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод этилади.
https://sputniknews.uz/20240222/ozbekiston-poyabzal-texnopark-rossiya-42626366.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/785/58/7855873_70:0:1209:854_1920x0_80_0_0_fba7af1de8b0cc694ef925cae4984357.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
чарм-пойабзал саноати кластер
чарм-пойабзал саноати кластер
Ўзбекистонда чарм-пойабзал саноати кластерлари ташкил қилинади
Президент чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик тармоқларини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқишга оид қарор имзолади.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Ўзбекистонда чарм-пойабзал саноати кластерлари ташкил қилинади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган қарорда
назарда тутилган. Президент “Чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик тармоқларини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Унга кўра, Шароф Рашидов ва Оҳангарон туманларида ташкил этилган чарм-пойабзал кичик саноат зонаси ҳудудини кенгайтириш орқали, чармни чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган чарм-пойабзал саноати кластерлари ташкил қилинади.
“Саноат зоналари ҳудудида қуриладиган ишлаб чиқариш бино-иншоотлари тадбиркорларга тўғридан-тўғри 7 йилгача муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ёки ижара асосида берилади”, — дейилади ҳужжат матнида.
“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналарни харид қилиш мақсадида қуйидаги миқдорни компенсация қилиб беради:
хорижий валютада ажратиладиган кредитларнинг 3 миллион доллардан ортиқ бўлмаган қисми бўйича фоиз харажатларининг 6 фоиз банддан юқори қисми, бироқ 5 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда.
Хорижий брендларни жалб қилган пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга “сорсинг” компаниялари учун сарфланган харажатнинг 30 минг долларгача қисми қоплаб берилади.
Саноат зоналарида ташкил этиладиган корхоналар мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод этилади.