Ўзбекистон Россия тажрибаси асосида чарм-пойабзал соҳасида технопарк очиши мумкин

© Foto : "Узчармсаноат"В Узбекистане намерены внедрить опыт РФ в создании технопарка в обувной отрасли
В Узбекистане намерены внедрить опыт РФ в создании технопарка в обувной отрасли - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.02.2024
Oбуна бўлиш
Ташкил этилиши режалаштирилаётган технопарк чарм саноат соҳасидаги корхоналарга маҳсулотлар сифатини синовдан ўтказишга ёрдам беради.
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. “Ўзчармсаноат” уюшмаси мутахассислари чарм-пойабзал саноатида инновацион технопарк яратиш бўйича Россия тажрибасини жорий этиш ниятида. Бу ҳақда уюшма матбуот хизмати хабар берди.
Москвада бўлиб ўтаётган “Fashion Style Russia" халқаро кўргазмаси доирасида “Ўзчармсаноат” уюшмаси делегацияси турли идора ва бирлашмалар, тадқиқот марказлари билан мулоқот ва музокаралар ўтказмоқда.
Уюшма вакиллари Россиянинг тўқимачилик ва енгил саноат инновацион илмий-ишлаб чиқариш марказига ташриф буюришди. Марказнинг Ўзбекистонда чарм-пойабзал саноатида инновацион технопаркни ташкил этиш тажрибаси ўрганилди.
Учрашувда ҳамкорликда чарм саноати соҳасида лаборатория синовларини ўтказиш ва инновацион ечимларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

“Мулоқотда мамлакатимизда мавжуд бўлмаган ўлчашларни жорий этишда амалий ва услубий қўлланмалар ишлаб чиқишга келишиб олинди”, — дейилади хабарда.

Ташкил этилиши режалаштирилаётган технопарк чарм саноат соҳасидаги корхоналарга маҳсулотлар сифатини синовдан ўтказишга ёрдам беради. Янги моделларни яратишда инновацион ишланмаларни тақдим этади. Мутахассислар малкасини ошириш, илмий тадиқоқтлар ўтказишга кўмаклашиш билан шуғулланади.
© Foto : "Узчармсаноат"В Узбекистане намерены внедрить опыт РФ в создании технопарка в обувной отрасли
В Узбекистане намерены внедрить опыт РФ в создании технопарка в обувной отрасли - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.02.2024
Шунингдек, пойабзал учун елимлар ва PU ишлаб чиқарувчи Россиянинг "Shtark Chemicals" корхонаси билан музокара ўтказилди. Унда хозирда Ўзбекистонга кириб келаётган айрим турдаги елим хом ашёсини етказиб бериш борасида дастлабки келишувларга эришилди.
Достижения узбекской кожевенной отрасли демонстрируются в России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2024
Чарм саноати: ўзбекистонлик тадбиркорлар Россия компаниялари билан ҳамкорлик ўрнатди
Янгиликлар лентаси
0