https://sputniknews.uz/20240221/rossiya-ozbekiston-charm-sanoati-yutuqlar-42606149.html
Чарм саноати: ўзбекистонлик тадбиркорлар Россия компаниялари билан ҳамкорлик ўрнатди
Чарм саноати: ўзбекистонлик тадбиркорлар Россия компаниялари билан ҳамкорлик ўрнатди
Sputnik Ўзбекистон
Москвада "Fashion Style Russia" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
2024-02-21T14:11+0500
2024-02-21T14:11+0500
2024-02-21T15:05+0500
иқтисод
ўзбекистон - россия
ўзчармсаноат
москва
кўргазма
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/15/42605211_0:121:1280:841_1920x0_80_0_0_8a5898e12ed3cc510e388723f3a585cc.jpg
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик тадбиркорлар Москвада ўтаётган халқаро кўргазмада қатор келишувларга эришди, дея хабар берди “Ўзчармсаноат” уюшмаси.Москвада чарм, пойабзал, кийимлар ва чарм-атторлик маҳсулотларининг "Fashion Style Russia" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда “Ўзчармсаноат” уюшмасига аъзо 20 тага яқин корхоналар “Made in Uzbekistan” жамоавий стенди билан иштирок этмоқда.Қайд этилишича, Ўзбекистонинг “Ulkan Laziz” МЧЖ Россиянинг "Дивали", "Профи", "Обувные технологии" каби қатор корхоналари билан самарали мулоқот ва музокаралар ўтказди.Кўргазма доирасида қоракўл маҳсулотларини Россия савдо тармоқларига етказиб бериш, пойабзаллар экспорти бўйича ҳам қатор музокаралар бўлиб ўтди. Мазкур кўргазма 22 февралга қадар давом этади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/15/42605211_0:1:1280:961_1920x0_80_0_0_b935a54a6c4238938e207b6b63ac24ec.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
москва "fashion style russia" халқаро кўргазмаси ўзчармсаноат
москва "fashion style russia" халқаро кўргазмаси ўзчармсаноат
Чарм саноати: ўзбекистонлик тадбиркорлар Россия компаниялари билан ҳамкорлик ўрнатди
14:11 21.02.2024 (янгиланди: 15:05 21.02.2024) Москвада "Fashion Style Russia" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик тадбиркорлар Москвада ўтаётган халқаро кўргазмада қатор келишувларга эришди, дея хабар берди
“Ўзчармсаноат” уюшмаси. Москвада чарм, пойабзал, кийимлар ва чарм-атторлик маҳсулотларининг "Fashion Style Russia" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда “Ўзчармсаноат” уюшмасига аъзо 20 тага яқин корхоналар “Made in Uzbekistan” жамоавий стенди билан иштирок этмоқда.
“Маҳаллий корхоналар хорижий ҳамкорлар эътиборига чарм, пойабзал, чарм-атторлик буюмлари, қоракўл ва мўйна маҳсулотларининг 100 дан орти турини тақдим этган. Халқаро кўргазма маҳаллий корхоналаримизга бизнес алоқаларни йўлга қўйиш, янги харидорлар портфелини шакиллантиришга хизмат қилмоқда”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Ўзбекистонинг “Ulkan Laziz” МЧЖ Россиянинг "Дивали", "Профи", "Обувные технологии" каби қатор корхоналари билан самарали мулоқот ва музокаралар ўтказди.
"Дивали корхонаси" билан камарлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган тайёр чармни етказиб бериш бўйича келишувга эришилди. Шартноманинг умумий суммаси 100 минг долларни ташкил этади. "Профи" корхонаси эса 200 минг долларлик чарм ва камарларни Ўзбекистондан харид қиладиган бўлди. "Обувные технологии" компанияси эса мамлакатимиз корхоналаридан 6 минг жуфт пойабзал устки қисмларини оладиган бўлди. Шартнома қиймати 4 млн рублни ташкил этади”, — дея қайд этилган хабарда.
Кўргазма доирасида қоракўл маҳсулотларини Россия савдо тармоқларига етказиб бериш, пойабзаллар экспорти бўйича ҳам қатор музокаралар бўлиб ўтди. Мазкур кўргазма 22 февралга қадар давом этади.