https://sputniknews.uz/20240518/aqshdagi-saylovlargacha-jahon-urushi-boshlanishi-mumkin-tramp-43936171.html
АҚШдаги сайловларгача жаҳон уруши бошланиши мумкин — Трамп
АҚШдаги сайловларгача жаҳон уруши бошланиши мумкин — Трамп
Sputnik Ўзбекистон
АҚШдаги сайловларгача жаҳон уруши бошланиши мумкин — Трамп
2024-05-18T14:17+0500
2024-05-18T14:17+0500
2024-05-18T14:17+0500
дунёда
дунё янгиликлари
ақш
украина
россия
дональд трамп
жо байден
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/04/27762549_0:233:2869:1847_1920x0_80_0_0_c0f6dc98d7da54da1c9a564627d04c82.jpg
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлардаги сайловларга беш ой қолганида ҳозирги Америка раҳбариятининг нолойиқлиги туфайли учинчи жаҳон уруши бошланиши мумкинлигини айтди.Собиқ президент ўзининг президентликдаги вориси ва рақиби Жо Байденга ишора қилиб, “бу ақлдан озган одам туфайли олдиндаги беш хавфли ой” эканлигини такрорлади.Трамп, шунингдек, ноябрь ойидаги сайловларда ғалаба қозонса, Украинадаги “даҳшатли” можарони ҳал қилишга яна бир бор ваъда берди. Агар у Қўшма Штатларни бошқаришда давом этганида, бу можаронинг пайдо бўлишига йўл қўймаган бўлишини такрорлади.Трамп аввалроқ, агар у қайта сайланса, Россия Федерацияси ва Украина ўртасидаги можарони атиги 24 соат ичида ҳал қилиш ниятида эканини бир неча бор таъкидлаган эди. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Трампнинг сўзларини шарҳлаб, бундай оддий ечим учун бу жуда мураккаб муаммо эканлигини таъкидлаган.
https://sputniknews.uz/20240504/tramp-ukrainadagi-mojaroga-barham-berish-uchun-maxfiy-reja-ishlab-chiqdi-43730343.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/04/27762549_207:184:2452:1868_1920x0_80_0_0_b739c999928cb5175be8e4670fb18d07.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақшдаги сайловларгача жаҳон уруши бошланиши мумкин — трамп
ақшдаги сайловларгача жаҳон уруши бошланиши мумкин — трамп
АҚШдаги сайловларгача жаҳон уруши бошланиши мумкин — Трамп
Трамп Жо Байденга ишора қилиб, “бу ақлдан озган одам туфайли олдиндаги беш хавфли ой” эканлигини такрорлади.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлардаги сайловларга беш ой қолганида ҳозирги Америка раҳбариятининг нолойиқлиги туфайли учинчи жаҳон уруши бошланиши мумкинлигини
айтди.
“Бу мамлакатни бошқараётган аҳмоқлар билан кўп одамлар тирик қолмайди, чунки замонавий қуролларнинг кучи қўрқитади. Келгуси беш ой ичида биз учинчи жаҳон урушига тушиб қолишимиз мумкин”, - деди у Миннесота штатида тарафдорларига.
Собиқ президент ўзининг президентликдаги вориси ва рақиби Жо Байденга ишора қилиб, “бу ақлдан озган одам туфайли олдиндаги беш хавфли ой” эканлигини такрорлади.
Трамп, шунингдек, ноябрь ойидаги сайловларда ғалаба қозонса, Украинадаги “даҳшатли” можарони ҳал қилишга яна бир бор ваъда берди. Агар у Қўшма Штатларни бошқаришда давом этганида, бу можаронинг пайдо бўлишига йўл қўймаган бўлишини такрорлади.
Трамп аввалроқ, агар у қайта сайланса, Россия Федерацияси ва Украина ўртасидаги можарони атиги 24 соат ичида ҳал қилиш ниятида эканини бир неча бор таъкидлаган эди. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Трампнинг сўзларини шарҳлаб, бундай оддий ечим учун бу жуда мураккаб муаммо эканлигини таъкидлаган.