https://sputniknews.uz/20240504/tramp-ukrainadagi-mojaroga-barham-berish-uchun-maxfiy-reja-ishlab-chiqdi-43730343.html
Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди — ОАВ
Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди — ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди — ОАВ
2024-05-04T16:35+0500
2024-05-04T16:35+0500
2024-05-04T16:35+0500
дунёда
дунё янгиликлари
ақш
россия
украина
дональд трамп
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/0e/35957459_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_9414a324278086c14d5568b1eea8ecb9.jpg
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Украина можаросини тинч йўл билан тугатиш бўйича батафсил режани ишлаб чиқди, деб ёзади Британиянинг Telegraph газетаси манбасига таяниб.Манбанинг таъкидлашича, Трамп режани “телеканаллар янгиликларида муҳокама қилмоқчи эмас”.Қайд этилишича, сайловолди ташвиқоти давомида собиқ президент можарога барҳам бериш ҳақидаги оддий баёнотлар билан чекланишни режалаштирган. Шу йўл билан сиёсатчи АҚШда унинг тинч йўл билан қарорини қўллаб-қувватловчи сайловчиларни ўзига жалб қилишни режалаштирмоқда.Трамп аввалроқ, агар у қайта сайланса, Россия ва Украина ўртасидаги можарони атиги 24 соат ичида ҳал этиш ниятида эканини бир неча бор таъкидлаган. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу баёнотларни шарҳлаб, бундай оддий ечим учун бу жуда мураккаб муаммо эканлигини таъкидлаган.АҚШда президентлик сайлови 2024 йил 5 ноябрда бўлиб ўтади. Сайловолди пойганинг асосий рақиблари – амалдаги давлат раҳбари, демократ Жо Байден, шунингдек, собиқ Америка етакчиси, республикачи Дональд Трамп.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/0e/35957459_147:0:2694:1910_1920x0_80_0_0_aeed5316059fc7c11d7d40aa3f51edb5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
трамп украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди — оав
трамп украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди — оав
Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди — ОАВ
Манбанинг таъкидлашича, Трамп режани “телеканаллар янгиликларида муҳокама қилмоқчи эмас”.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Украина можаросини тинч йўл билан тугатиш бўйича батафсил режани ишлаб чиқди,
деб ёзади Британиянинг Telegraph газетаси манбасига таяниб.
“У (Трамп) урушни тинч йўл билан тугатиш бўйича батафсил режани ишлаб чиқди, бироқ уни сайловгача ошкор қилмайди”, — дейилади нашрда.
Манбанинг таъкидлашича, Трамп режани “телеканаллар янгиликларида муҳокама қилмоқчи эмас”.
Қайд этилишича, сайловолди ташвиқоти давомида собиқ президент можарога барҳам бериш ҳақидаги оддий баёнотлар билан чекланишни режалаштирган. Шу йўл билан сиёсатчи АҚШда унинг тинч йўл билан қарорини қўллаб-қувватловчи сайловчиларни ўзига жалб қилишни режалаштирмоқда.
Трамп аввалроқ, агар у қайта сайланса, Россия ва Украина ўртасидаги можарони атиги 24 соат ичида ҳал этиш ниятида эканини бир неча бор таъкидлаган. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу баёнотларни шарҳлаб, бундай оддий ечим учун бу жуда мураккаб муаммо эканлигини таъкидлаган.
АҚШда президентлик сайлови 2024 йил 5 ноябрда бўлиб ўтади. Сайловолди пойганинг асосий рақиблари – амалдаги давлат раҳбари, демократ Жо Байден, шунингдек, собиқ Америка етакчиси, республикачи Дональд Трамп.