Владимир Путин ва Си Цзиньпин музокаралар олиб бормоқда

© Sputnik / Сергей Бобылев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин прибыл в Китай с официальным визитом
Президент РФ Владимир Путин прибыл в Китай с официальным визитом  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2024
Oбуна бўлиш
Россия ва Хитой етакчилари Пекинда тор доирадаги музокараларни бошлади.
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин тор доирадаги музокаралар олиб бормоқда, деб хабар берди РИА Новости.
Россия раҳбари Хитойга икки кунлик давлат ташрифи билан келди.
Москва ва Пекин ўртасида катта ҳажмдаги амалий ҳамкорлик тўпланган. Россия президенти Владимир Путин Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан тордоирадаги учрашувда шундай фикр билдирди.
"Москва ва Пекин ҳақиқатан ҳам катта ҳажмдаги амалий ҳамкорликни тўплади", — деди президент.
Унинг эслатишича, 2023 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми қарийб чоракка ошган ва яхши даражага етиб, 227 миллиард долларга етган.
Президент Хитой Россиянинг савдо-иқтисодий соҳадаги асосий ҳамкори эканини таъкидлади.
“Ўтган йил якунларига кўра, Россия ХХРнинг савдо ҳамкорлари бўлган давлатлар рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллади. Бунда 2023 йил март ойида Москвага ташрифингиздан сўнг Россия-Хитой иқтисодий ҳамкорлигининг 2030 йилгача бўлган асосий йўналишларини ривожлантириш режасининг маъқулланиши бевосита рол ўйнади”, — деди Путин.
Россия раҳбари энергетика, саноат ва қишлоқ хўжалигини устувор йўналишлар деб белгилади.
"Биз бу ҳақда аллақачон гаплашишни бошладик", — дея аниқлик киритди Путин.
Россия раҳбари юқори технологиялар, инновациялар, инфратузилма қурилиши ва транспорт соҳаларида ҳамкорликни алоҳида қайд этди.

“Гуманитар алоқалар кенгаймоқда, келишувимизга мувофиқ, биз 2024-2025 йилларда Россия ва Хитой ўртасида маданият йилларини ўтказамиз”, — деди Путин.

Хабар қилинишича, музокаралар давомида Россия раҳбари Си Цзиньпин билан икки томонлама муносабатларнинг бутун мажмуаси ва уларни ривожлантириш истиқболлари шунингдек, халқаро ва минтақавий муаммолар, жумладан, Украина, Яқин Шарқ ва Осиё минтақаси атрофидаги вазиятни батафсил муҳокама қилмоқчи.
Олий даражадаги музокаралар делегациялар иштирокида кенгайтирилган таркибда давом этади. Уларнинг натижаларига кўра томонлар қўшма ҳужжатларни имзолашади. Путин ва Си Цзиньпин, шунингдек, ҳар томонлама шериклик ва стратегик ҳамкорлик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисида баёнот қабул қилишни режалаштирмоқда.
Кейинчалик лидерлар ўртасидаги мулоқот норасмий шароитда давом этади.
Путин ва Си Цзиньпиннинг чой устида яккама-якка суҳбати ва сарой яқинидаги боғда сайр қилиши кутилмоқда. Кейин норасмий кечки овқат пайтида тор доирада музокаралар бўлиб ўтади, делегацияларнинг айрим аъзолари етакчиларга қўшилади.
Владимир Путин и Си Цзиньпин, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2024
Путин нима учун Хитойга боришини тушунтирди — президентнинг ташрифдан олдинги интервьюси
Янгиликлар лентаси
0